RU

Последние новости

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Андижонда 8 кун. Балки Сиз кутган мақола... Новости

Андижонда 8 кун. Балки Сиз кутган мақола...

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ташкил этилган ҳудудий академияларнинг имтиҳон жараёнларини шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан Андижонга сафарбар этилдим.

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясида фаолият бошлаганимга бир йилга яқин вақт бўлди. Апрель ойидан эса ЎФАнинг болалар футболи бўлими раҳбари сифатида фаолиятимни давом эттираяпман. Олдиндан айтиб қўйсам, мен фақат болалар футболи бўлимида фаолият олиб бораяпман ва имкон қадар тизимни яхшилашга ҳаракат қилаяпман, комментлардаги бошқа гап сўзлар ортиқча, ПФЛга мени заррача алоқам йўқ! Келинг, болалар футболи ва водий келажаги ҳақидаги мақоламни бошқа мавзуга аралаштирмаймиз. Яна бир нарсани шу ерда такидлаб ўтишни истардим-ки, мен "CA"ни барча ишларимдан устун қўяман ва танлаш керак бўлса уйимда қоламан!


ШЎРБУЛОҚ АКАДЕМИЯСИ

Футбол интернатлари академияга айлантирилгач, структура жиҳатидан энг кучлиси ва иш жараёни тўғри йўлга қўйилганлиги бўйича биринчи рақами бўлган ташкилот айнан Шўрбулоқдагиси эди. Ишим кўплиги учун тўғриси имтиҳонларда қатнашишга вақт йўқ эди. Олдимда жуда катта мусобақа турибди. Лекин, менинг манзилим Андижон эканлигини айтишганида рози бўлдим. Бошқа вилоятлардан кўра бу ерда имтиҳон жараёни осон ва шаффоф кечишига ишонардим. 8 кун давомида, 2007, 2006 ва 2005  йилларда таваллуд топган футболчилар турли чиқишларда ўзларини кўрсатдилар. Ҳар бир ёш тоифасининг илк кунида уларни ўйин амалиётида синаб кўрдик, кейинги кунлар норматив тестлар билан давом этди. Бу йил 2007 йилда таваллуд топган футболчилар учун илк қабул бўлди. Қолган авлод вакиллари шундоқ ҳам академияда таълим олишарди. Қисқаси барчаси аъло даражада якунига етди. Ота-оналар ҳам хурсанд. Агар кимда-кимнинг фарзанди 22 футболчи қаторидан жой олмаса асло ҳафа бўлмасликлари, аксинча ўғилларининг билимларига катта эътибор қилиб, таълим томонидан мукаммал бўлиб етишишлари учун шароит қилиб беришларини илтимос қилдик. Аксар ота-оналар фарзандларини ҳолатига реал баҳо берган ҳолда, иккинчи кунга ҳам келмаганлари бўлди. Бундайларга алоҳида раҳмат айтиш керак, ҳаммада ҳам бундай журъат йўқ. 

Шу ўринда имтиҳонларни аъло кайфиятда ўтишига сабаб бўлган академия директори Насибулло ака ва унинг жамоасига алоҳида раҳмат айтган бўлардим.

"Milliy ART" ва ФУТБОЛ ЮЛДУЗЛАРИ

"Миллион"нинг собиқ вакили, бугунда "Миллий АРТ" жамоасига асос солган Отабек Холдоров билан танишиб қолдим. Андижонга, оиласи олдига келган экан. Суҳбат узоқ давом этди. Чойхонада... Чойхона ёмон жой эмас, менимча бизга мумкин. Агар чойхона ёмон жой бўлганида аллақачонлари ёпилиб кетган бўларди... Сайтимизни доимий ўқувчиси экан, "Миллион"даги Миркомил ака (дольби, дольби... Фиш, фиш нет...) мен ҳақимда анча гапирган экан. Миркомил акам билан "Ёшлар" радиоканалида бирга тажриба тўплаган эдик. Устозларимиз қаторида Норбек Ниёзов ва Камолиддин Алимовни шу ерда эслаб кетсам. Кейинчалик "Пахтакор"да ишладик. Мирзаҳаким ака қўл остида. Ққишда мендан катта курсда ўқир эдилар. Қисқаси, Отабек Бўздан экан, дадаси анча йил маҳаллий БўСМда директор бўлган, футбол мураббийи. Гавдасига қарамай, ўзи яхши тўп тепади. Биздан, Бўзда болалар футболини ривожлантириш борасида ёрдам сўради, Бекзод Каримов дўстимиз (Андижон ВА 1-Вице-Президенти) билан ўша ерни ўзида бир таклифни ўртага ташладик. ФИФА кунларидан бирида "Баркамол Авлод" стадионида маҳаллий ҳокимият билан шоу ташкил этамиз. Унда Отабекнинг дўстлари, Бахтиёр Ҳамидуллаев дўстларига қарши тўп тепадилар. Чипталар савдосидан тушган маблағга БЎСМдаги футбол мактабига сунъий майдон қурамиз. Яхши таклиф, Отабек қўшиқчи дўстларини олиб келиши ва "Миллий АРТ"нинг янги концерт дастурини намойиш этиб беришини айтиб ўтди. 

Эртаси куни эринмай Бўзга бордим. Отабекнинг дадаси билан кўришдим, бўзликлар бундан хабар топди, барча хурсанд. Энди пухта режа тузишимиз керак. Шоуда қатнаша олмасада, қолган футболчиларимиз ҳам (имкониятидан келиб чиқиб) тадбирга ўз ҳиссаларини қўшадилар деган умитдаман. Ишимиз ўхшаса бу лойиҳани Республика бўйича ишга туширамиз.

"ИСТИҚЛОЛ" - "АНДИЖОН". ЎЙИН ҚАНИ?

Ўз майдонида "Машъал"ни ютиб пешқадам бўлиб олган андижонликлар учун "Истиқлол" билан ўйин жуда муҳим эди. Аввало водий дербиси, кейин якка пешқадам бўлиб олиш учун жуда яхши имконият. Боиси "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"га имкониятни бой берганди. Баҳс эса соат 18:00га қўйилди. Бу жуда ёмон эди. ҳаво иссиқ, тўп тепиш имконияти йўқ. Камига иккинчи бўлимда прожекторлар ярим кучда ёқилди. 1:0 ҳисобида Тимур Султоновнинг голи эвазига "Истиқлол" ғалаба қозонди. Бу голни видеосини топиб кўриш керак. Ҳудди Роберто Карлосни Францияга урган аср голига ўхшаб кетди. Фақат тўп йўналиши четга эмас, дарвоза марказига йўналтирилган эди. Ортиқов тўпни қайтараман деб позиция бўйича ҳаракат қилиб сакраган эди, тўп бирданига ўз йўналишини 1 метрлар чамасига ўзгартирди, менимча бу гол Султоновнинг фаолиятидаги энг чиройлиси бўлди. Лекин минг афсуски, ўйинни кўриб шунга амин бўлдимки, ПРО Лиганинг савияси анча тушиб кетган. Ўйинда мазмун йўқ, на тактика, на тўғри паслар. Атайин санадим, икки жамоа ҳам 4-5та пас билан олдинга бора олмади. Шундоқ ҳам мағлубиятга учраётган "Андижон" сардори Иброҳим Отахоновни хатти-ҳаракатлари ҳам клуб учун қимматга тушди. Учрашув сўнггида "Андижон" мухлисларининг аламли танқидларида асос бор эди.


ҲОКИМ

Сизга раҳмат, Шуҳратбек Қўшақбаевич! Айни пайтда "Андижон" клубининг молиявий ҳолати бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен миннатдорчиликни "Андижон" клуби учун айтмаяпман. ҳокимнинг ташаббуси билан Андижондаги 800дан ортиқ маҳаллаларни бирлаштирган "Ҳоким Кубоги" футбол мусобақаси давом этаяпти. Суперприз ҳам даҳшат, ютган маҳалла учун сунъий майдон қуриб берилади. Бунақасини бирон вилоятда кўрмаганмиз. Иккинчи лигани ривожлантириш йўлида ҳам анча ишлар қилинганлигини кўрдим. Бу йил 18та жамоа фаолият олиб бораяпти. Қўшақбоевич агар "Андижон" Суперлигага қайтадиган бўлса, ПРО Лигада яна битта жамоа ушлаб туришини айтибди, барчаси маҳаллий болалар учун. Ҳоким буванинг спортга бўлган муносабати аъло даражада, фақат бундан маҳаллий мутасаддилар фойдаланиб қолиши керак. Куни кеча АФАнинг биносини қуриш учун янги ер ажратилди, вилоят ўзи молиялаштирар экан. Бу ҳам болалар футболи равнақаи йўлида қўйилган олға қадамлардан бири деб биламан. Бугунги кунда Наманган ва Андижон вилояти ҳокимларининг футбол равнақи йўлида қилаётган ишларини барчамиз олқишлаймиз (ҳоким билан бир маротаба бўлсада кўришмаганман, пахта эмас бу). Энди Самарқандда ҳам аввалги футболни кўрсак ажабланмайман. "Қизилқум" ва "Сурхон"ни тиклаган Эркинжон Турдимов "Динамо"ни албатта аввалги мавқеини тиклайди.


ЎФАДАН АФАГА СОВҒА

ФИФА лойиҳаси асосида ўФА Андижон вилояти ФАсига бепул сунъинй майдон қуриб бераяпти. Умид Аҳматджановнинг ташаббуси билан вилоят ассоциацияси майдонга эга бўлаяпти. Албатта энди бу ерда мусобақалар ўтказиш имконияти ошади. ФИФА томонидан ўтказилган тендерда туркияликлар ғалаба қозонган эканлар. Майдон бугун эрта битиб қолиши керак. Яқинда бу ерда ЎФА томонидан август ойида ўтказилаётган "Мустақиллик ойлиги" дастури асосида, 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақа билан кичик аренанинг очилиш маросими бўлиб ўтади.


ШИРМОНБУЛОҚДАГИ "МАҲАЛЛА ЮНАЙТЕД"

Дўстим бор, Университетда бирга ўқиганмиз. Ширмонбулоқдан. 1985 йил. 17 ёшида Андижондаги "Юность" жамоаси сафида "Навбаҳор" билан ўйинда Вадим Котельников деган футболчи билан тўқнашувда қаттиқ жароҳат олади. У пайтлар синган, синиб кетган. ҳозир ҳам 4-5та клубни айтмаса, жароҳат олган футболчи ҳеч кимга керак эмас. Айни пайтда Бокс федерациясида матбуот котиби, асфальт майдонда ҳам қайси услубида голлар урарди. Қишлоғига олиб кетди, меҳмондорчилик. Лол қолдим, ширмонбулоқ сувларини кўриб. Асма касаллигига даво жойлар мавжуд экан. Энг қизиғи олдинда эди. Мени маҳалладаги сунъий майдонга таклиф этди. 10 000 нафардан зиёд аҳолиси бор қишлоқ маҳаллалари ўртасида ҳар пайшанба тур ўйини бўлиб ўтадиган чемпионат бор экан. Бири 30 ёшгача, иккинчиси 30 ёшдан тепа бўлган маҳалла ҳаваскорлари ўртасида. Тўғриси, у ердаги ўйин "Истиқлол" - "Андижон" учрашувидан минг чандон қизиқ эди. Ҳақиқий футбол, техника, табиий жисмоний тайёргарлик. Андижондан "Камолот" жамоаси ташриф буюриб, шу куни Ширмонбулоқ ёшлар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. У ерда битта гол урилди-ки, уни Суперлигада ҳам кўрмайсиз. Маълумот учун ичмайман, мақола "кайф"да ёзилмаяпти :) . Ҳоким кубогида ҳам асосий давогарлардан бири айнан Булоқбоши тумани вакиллари экан. Ҳасанбой Дўстматов ҳам ўша томонлардан. Шоуда у ҳам албатта ўйнайди дейишаяпти. 




ИЗБОСКАНДА ОДИЛ АҲМЕДОВ ФУТБОЛ КЛУБИ ОЧИЛИШ АРАФАСИДА

Мана уч йилдирки Одил билан фақат бир мавзуда гаплашамиз. Қандай қилиб Водий футболини тикласак бўлади? Катталарга аралашмаймиз. Ҳамма гап 2-лигагача бўлган босқичда. Ниятимиз холис, бир кун албатта мақсадга эришамиз. Водийни кўп кездим, кўп мураббийларни танийман. Мусобақаларимда ҳам асосан улар иштирок этадилар. 

"Одил Жуниор" лойиҳаси иш бошлаганида нархлар бироз қиммат эди. Кейин ҳомийликни Одилни ўзи олгач, ишимиздаги сифат тубдан ўзгарди. Нархлар ҳам эл қатори. Яхшилар бепул. Избоскандаги бир тадбиркор туманда футболни ривожлантириш бўйича ўз дастурини айтиб ўтди. Агар бадалдан фойда топиш учун бошлайдиган бўлсалар, унда қилмаган маъқуллигини айтиб ўтдим. Лекин мақсад пул эмас, футболни ривожлантириш эканлигини такидлашди. 200 000 аҳоли яшайдиган тумандан албатта Одил Аҳмедовни кашф этишимизга ишонаман. Яқин кунлар ичида Избосканда ҳам замонавий футбол клуби фаолият бошлайди. Замонавий деганда мен, тўғри методикани тушунаман. 


АНДИЖОНЛИКЛАР, РАҲМАТ! ЭНДИ "ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" ўЙИНИГА!

8 кунлик фаолиятимни бир саҳифага сиғдира олмайман. Кечаги кун якунига етгач, одатдагидек кечки овқатга бордик. Бу сафар сафимизга андижонлик машҳур журналист Элмурод ака (Эрматов) ҳам қўшилдилар. Сайтимиздаги "Албарс" акани эсладик. Элмурод ака билан суҳбатлашган киши зерикмайди. Истаган мавзуингизда суҳбатлаша оладилар. Ҳозир "Кун.уз"нинг энг муҳим кадрларидан бири. Фарғонага ташриф буюрган яна бир муҳбир Алишер билан ҳам танишдик, ёш ва шижоатли.

Андижондаги қабул жараёнида иштирок этган барча академия ходимларига ўз раҳматимни айтиб қоламан. Айниқса дасёр Дилёрбек, собиқ ҳакам Рустам ака. Мураббийларнинг барчаси, тарбиячиларга ҳам. Академияга кирадиган барча болалар ишончли қўлларда эканлигига ишончим комил. Энди "чемодан"ларни йиғиштириб, қайдаса Қўқон деб йўлга чиқсам. Бугун Суперлиганинг, супер ўйини. Икки жамоа учун ҳам ҳаёт ва мамот жанги. Учрашувни эса, одатимга хилоф равишда мухлислар секторида томоша қиламан. 2017 йил "Нефтчи" - "Набваҳор" ўйинини фан клуб билан томоша қилиб роса мазза қилган эдим. 


Ўзи анчадан бери мақола ёзмай, соғиниб ҳам қолибман! Меҳр оқибатимиз йўқолмасин. Сайтда регистрация ёпилиб, комментларнинг ҳам сифати яхшиланиб қолди, бор бўлинг ўқувчи!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика