"Андижон": "Зомин"га 7та гол урдик, Абдумўминов ва Абдуллаев кетди, "Навбаҳор"дан икки футболчи келди
12 авг 2020 17:14
Новости
"Андижон": "Зомин"га 7та гол урдик, Абдумўминов ва Абдуллаев кетди, "Навбаҳор"дан икки футболчи келди
Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашувда "Андижон" жамоаси 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилган тўпларга Дониёр Абдуманнопов, Жамшид Ҳасанов, Шаҳбоз Жумабоев, Бахтиёр Қосимов, Азамат Исроилов, Абдуллоҳ Олимов ва Эммануэль Аривачукву муаллифлик қилишди.
Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилган куни "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Исломбек Абдуллаев собиқ жамоасига қайтиб кетди. Шунингдек, жамоамиз ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов билан икки томонлама шартнома бекор қилиниб, Абдумўминовга жавоб бериб юборилди.
Ёзги трансфер бозори очилганидан кейин бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Наманган "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Комил Тожиддинов ва ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев айни пайтда жамоамиз кўригидан бўлиб туришибди. Бу икки футболчи ҳам "Зомин"га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда майдонга тушишди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Суперлиганинг 10-турини 18 август куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии