RU

Последние новости

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

"Андижон" - "Волга" учрашуви атрофидаги воқеалар ва аренадаги кутилмаган меҳмонлар Новости

"Андижон" - "Волга" учрашуви атрофидаги воқеалар ва аренадаги кутилмаган меҳмонлар

Анталиядаги 12-кун ҳам бошланди.

Жамоаларимизнинг тайёргарлиги эндиликда янада авж палласига чиқмоқда. Қуръадаги рақиблари маълум бўлгач уларнинг ўйинларини кузатиш босқичи бошланди. Чунки стадионлар ораси яқин, меҳмонхоналар зич жойлашган. Мураббийларга бу борада анча енгил бўлмоқда. 

"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди


"Андижон" жамоаси кеча учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Рақиб ФНЛ вакили, бир неча кун олдин ОКМК билан тўқнашувда ғалаба қозонган Ульяновскнинг "Волга" жамоаси. Рақиб ўзи иштирок этаётган чемпионатда 17-ўринни эгаллаб турибди. Шунга қарамай таркибида жисмонан бақувват футболчилар йиғилган, тажриба катта. Айнан шу жиҳат кечаги баҳсда ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилган "бургутлар" гол уриш учун етарлича вазиятлар яратишди, дея оламиз. Айрим ҳолатларда дарвоза устуни тўсқинлик қилган бўлса, яна бошқа вазиятларда олдинги чизиқ вакилларига тажриба камлиги сезилиб қолди. "Сен урмасанг, сенга уришади",- деган ибора айнан кечаги учрашувга мос эди. "Андижон" вазиятлар яратди, ҳужум қилди. Лекин голни "Волга" футболчилари урди, 0:4. 



Туркиядаги йиғинларда таркибга қўшилган уч нафар легионер Леван Арвеладзе, Нодар Кавтарадзе, Аҳтам Назаров билан шартнома имзоланган. Клуб матбуот хизмати тез орада уларни таништиради. Уч нафар легионернинг ҳаракатларига эса чемпионат бошлангач баҳо берамиз. Ҳозирча қандайдир хулоса қилиш қийин. 



Айтиш мумкинки, шахсан мен кечаги баҳсда Рўзиқул Бердиевнинг ташрифини кутгандим, чунки дастлабки турдаги рақиби "Андижон". Лекин тажрибали мутахассис бунга қадар икки маротаба жамоанинг ўйинини томоша қилди. Фикримча керакли хулосалар бор. Трибунада "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов, маслаҳатчи мураббий Рустам Мирсодиқов кечаги баҳсни бевосита стадиондан кузатди. Маълумот учун, "Бунёдкор" 3-турда "Андижон" билан сафарда ўйнайди. 



Камолиддин Алимов ва Жаҳонгир Файзуллаев жуфтлиги кеча САфарда лойиҳаси билан "Андижон"нинг учрашувида бўлишди. Кўрсатув якунида жамоа дарвозабони Элдор Адҳамовнинг ҳам фикрлари ўрин олган 




Учрашув якунлангач кечки таомдан сўнг "Силекс" спорт директори, "Бунёдкор"да қисқа вақт ичида ном қозонган Стевица Ристич билан учрашдим. Қуйида у билан ташкил қилинган суҳбатнинг дастлабки қисмини ўқишингиз мумкин. Одил Аҳмедов, Гейнрих, "Бунёдкор"даги дамлар, айни пайтдаги фаолияти ҳақида сўз боради. Бугун у билан кеча чала қолган суҳбатимизни давом эттиришимиз режалаштирилган. 


 "Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика