RU

Последние новости

18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  0 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  21 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  10 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2

«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади Новости

«Андижон» Тошкентдаги йиғинни якунлади

Теги :  Андижон
Андижонликларнинг пойтахтдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўз ниҳоясига етди. Жамоа бугун Тошкент йиғинидаги сўнгги назорат-синов учрашувини ўтказди.

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган «НБУ-Осиё»га қарши кечган баҳсда томонлар дурангга имзо чекди. Энг асосийси мураббийлар мазкур учрашув орқали кўрикдаги футболчиларнинг имкониятини яна бир бор кўздан кечирди. Шу боис бу каби ўртоқлик ўйинларида натижа асосий ўринга чиқмайди.
«Банкирлар»га қарши баҳсда ҳам бош мураббий Виталий Легай иккита таркибдан фойдаланди. Чилонзордаги сунъий копламали майдонда кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Андижон»нинг голига иқтидорли ярим ҳимоячи Аброр Комилов муаллифлик қилди.

«Андижон»: Азизбек Абубакиров, Акбар Ходжаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Абдурасул Комилов, Иброҳим Отахонов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, Абдулазиз Ёқубов, Фарҳод Бекмуратов, Ойбек Нурматов, Алишер Абдувоҳидов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Муҳаммадюсуф Абдумажидов, Аброр Комилов, Камрон Абдуҳамидов, Хусниддин Хусниддов, Жаҳонгир Мақсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов.

Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилди. Энди жамоа аъзолари душанба куни Андижонда, клуб қароргоҳида йиғилади ва тайёргарликни давом эттиради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика