RU

Последние новости

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  5 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

"Андижон" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди Новости

"Андижон" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "бургутлар" бугун навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказди.

Илдар Сакаев бошқарувидаги андижонликлар пойтахтдаги йиғин чоғида навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. "Бургутлар"нинг бу сафарги спарринг-рақиби Тошкентнинг "Оқ-Тепа" жамоаси бўлди. Қибрай туманидаги "Спорт қароргоҳи"нинг табиий майдонида кечган баҳсда тажриба шижоатдан устун келиб, якунда "Андижон" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Андижон" учрашувни қуйидаги таркиб билан ўтказди: Виталий Мирний, Бобур Амонов, Бобур Акбаров, Илдар Маматказин, Аброр Хусинов, Абдуллох Олимов, Сардор Абдураимов, Фарҳод Бекмуратов, Абдураҳмон Абдулхақов, Сардор Сулаймонов, Рўзимбой Аҳмедов. 

Захирадан тушганлар: Хушнуд Авилов, Руслан Мельзитдинов, Алексич Радосав, Даврон Исоқов, Шаҳбоз Жумабоев.

"Бургутлар"нинг голларига Сардор Сулаймонов, Шаҳбоз Жумабоев ва Даврон Исоқов муаллифлик қилди. 

"Андижон"нинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 6 феврал куни "Бухоро"га қарши кечади. Шу куни андижонликларнинг пойтахтдаги йиғини якунига етади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика