RU

Последние новости

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  1 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  7 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

“Андижон”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди Новости

“Андижон”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

Теги :  Андижон
Кеча “Андижон” футбол клубининг набатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир вилоят касаба уюшмасининг мажлислар залида кечди. Унда жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир нечта ашаддий ишқибозлар ҳам бевосита иштирок этди.

Йиғилишни вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Озодбек Маҳамаджонович Саидов ўтказиб борди ва унда жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижаси ҳақида кескин фикрлар билдирилди.

Озодбек Саидов йиғилиш давомида “Андижон”нинг ўз уйида “Хоразм” ва “Орол”га қарши баҳсларда қайд этган дуранг натижаси ва кейинги сафар ўйинларида “Сурхон” билан “Насаф-2”га қарши баҳсларда йўқотилган қимматли очколар борасида қаттиқ куюниб гапирди ва сўзни раҳбарият, бош мураббий ва жамоа аъзоларига бериб, уларни салбий натижага нима сабаблар бўлаётгани ҳақида фикрлари билан қизиқди.

Жамоа натижаларига масъул бўлган Виталий Легай сўз олиб, қониқарсиз натижалардан кейин раҳбарият ва мухлислар олдида узр сўрашини ва келгусида янада кўпроқ ишлаб, жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришга астойдил харакат қилишларини билдирди.

Футболчилардан эса тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ва жамоа сардори Иброҳим Отахонов ҳам сўзга чиқиб, салбий натижалар қайд этилишида энг аввало футболчилар айбдор эканлигини, раҳбарият томонидан барча шароитлар муҳайё этиб борилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, Анвар Бердиев ўз сўзида “Сурхон”га қарши бўлиб ўтган ўйинда юз берган салбий ва ўзига хос шов-шув уйғотган холат бўйича ҳам мухлислар олдида бутун футболчилар номидан кечирим сўрашини билдирди.

Жамоа сардори Отахонов эса “Насаф-2”га қарши баҳсда қайд этилган йирик ҳисобдаги мағлубиятда энг аввало ёш футболчиларни ишончсиз харакат қилгани билан боғлиқ эканлигини айтди.

Йиғилиш чоғида Озодбек Маҳамаджонович клуб раҳбариятига шу кунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Виталий Александровични ўз лавозимидан озод қилишликни ва унинг яқин ёрдамчиси сифатида ишлаб келган мураббий Абдурашид Исмоиловни эса истеъфога чиқаришини талаб қилди. Қолаверса айрим интизомсиз футболчиларга кескин чора ва хайфсан эълон қилишини билдирди. Агарда биринчи давранинг қолган учта ўйинида ижобий натижа қайд этилмаса таркибдаги бир қатор футболчилар билан хайрлашиши лозимлигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйчиев ҳам сўз олиб, футболчилардан ҳар бир учрашувда фақат ва фақат ғалаба кутишларини, афсуски сўнгги пайтлардаги салбий натижалар ишқибозларни чуқур изтиробга солиб қўяётганини, бундан жамоа аъзолари тўғри хулоса чиқариб, келгусида вазиятни ижобий томонга ўзгартириши шарт эканлигини аълоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг клуб қароргоҳида ҳам клуб раҳбарият футболчилар билан учрашиб, яна бир бор очик суҳбатлашиб олди ва кейинги учта ўйинда 9 очко учун курашишлари кераклигини билдирди.

«Андижон» матбуот хизмати.
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика