RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

“Андижон” навбатдаги ўртоқлик учрашувида ҳам ғалаба қозонди Новости

“Андижон” навбатдаги ўртоқлик учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Мавсум-2020га тайёргарликни Янгиер шаҳрида олиб бораётган “Андижон” жамоаси бугун “Янгиер” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу баҳснинг биринчи бўлимида Александр Хомяков қуйидаги таркибни майдонга туширди:

“Андижон”
: Мирзоҳид Маматхонов, Хушнуд Авилов, Муҳаммад Йўлдошев, Ойбек Абдуғаффоров, Усмонали Исмоналиев, Қаҳрамон Баҳодиров, Сардор Азимов, Даврон Исоқов, Сирож Мелиев, Абдуллоҳ Олимов, Бахтиёр Қосимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Арслон Аҳроров, Артур Маматказин, Ислом Маматказин, Асилбек Азизов, Фарҳод Мирахматов, Рустам Абдулҳамидов, Фарҳод Бекмуратов, Дониёр Абдуманнопов, Дониёр Исмоилов, Роббимжон Ҳасанов, Артём Литвяков.

Учрашувда “Андижон” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда Бахтиёр Қосимов пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирларида “Янгиер” футболчилари 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда Фарҳод Бекмуратов ва Артём Литвяковларнинг киритган голлари “Бургутлар”га 3:1 ҳисобида ғалабани тақдим этди.

Энди жамоа кейинги ўртоқлик учрашувини 18 январь куни Қўқоннинг “Қўқон1912” жамоасига қарши Тошкент шаҳрида олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика