RU

Последние новости

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  2 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

"Андижон" клуби матбуот котибининг тарқалган видеоси бўйича баёнот билан чиқди Новости

"Андижон" клуби матбуот котибининг тарқалган видеоси бўйича баёнот билан чиқди

Олдинроқ, "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраганди.

"Маълумки “Андижон” футбол жамоамиз қишки йиғинларнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шахрида 14 кун давомида олиб борди. 

Йиғин давомида матбуот рахбарининг соғлиғида муаммолар бўлган ва шахардаги шифоҳонага олиб борилиб тегишли муолажалар олиб борилган.

Сафардан кайтиш чоғида матбуот раҳбари Анталиядан Истамбулга бир соатлик парвоз қилиб етиб келган. Истанбул аэропортида навбатчи шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилганда беморда қанд миқдори меъёрдан ортиб кетганлиги сабабли парвозга рухсат беришмаслигини, тегишли муолажалар қилиб қайта тахлилдан ўтказиб беморнинг холати барқарор бўлгандагина Ўзбекистонга учириб юборишларини билдиришган. Шундан сўнг клуб рахбарияти клуб матбуот раҳбари ва шифокорини Истанбулдаги шифохонада қолдиришган. Хозирда мунтазам равишда Истанбулдаги шифохона билан алоқада бўлиб вазият назорат қилиб борилмоқда, муолажалар душанба кунига қадар давом этиши ва шундан сўнг қайта таҳлил ўтказгандан сўнг Ўзбекистонга учиб келишларини маълум қилишди. Барча муолажалар ва таҳлиллар учун тўловлар клуб томонидан амалга оширилмоқда.

Клуб хар бир ходимни химоя қилади ва қадрлайди.

Р.S - клуб бўйича барча янгиликларни расмий каналимизда эълон қилингандан сўнг инобатга олишингизни, бошқа ижтимоий тармоқлар сахифаларида чиқаётган хабарларни аниқлаштиргандан кейин фикр билдиришингизни сўраб қоламиз. Ҳар қандай савол масалалар бўйича жавоб беришга доим тайёрмиз.", - дейилади клуб баёнотида.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика