RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

“Андижон” ФК раҳбарияти ОАВ ходимлари билан учрашди Новости

“Андижон” ФК раҳбарияти ОАВ ходимлари билан учрашди

Теги :  Андижон
Футбол миллионлар ўйини. Уни кенг оммага ёритиб борилишида журналистларнинг ўрни беқиёс.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти буни яхши англаган холда, жорий мавсум олдидан маҳаллий ОАВ вакиллари билан учрашув ташкил этиб, бир қатор масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди. 

Бугун тушликдан сўнг клуб офисида жамоа вице-президенти Абдисаломов Маъруфжон Жамолдинович андижонлик оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашиб, суҳбатлашди. Унда “Андижоннома”, “Андажанская правда”, “Футбол Экспресс” газеталари, “uff.uz”, “championat.asia” интернет портали, “Андижон вилояти телерадикомпанияси” ҳамда “Спорт ТВ” мухбирлари қатнашди. 


Очиқ мулоқот чоғида чемпионат олдидан стадионда матбуот вакиллари учун қилиниши керак бўлган шароитлар борасида сўз борди. Абдисаломовнинг айтишича, бу йил “Андижон” жамоаси уй ўйинлари ўтказиладиган “Соғлом авлод” стадионида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Маҳаллий журналистларни қувонтирадиган жиҳати шуки, стадионда эндиликда ОАВ учун махсус жой жорий этилганидир. Бунгача журналистларнинг стадионда ўйин чоғида эркин иш олиб бориши учун етарлича шароит бўлмагани айни хақиқат. Эндиликда “Соғлом авлод” стадионида медиа-трибуна жорий этилди. У ерда юқори тезликдаги интернет ҳамда учрашувдан сўнг микст-зона ва матбуот анжумани учун махсус жойлар қилинаётгани таъкидланди. Абдисаломов шунга монанд медиа-трибунада учрашув чоғида фақат астойдил ишлайдиган ОАВ ходимлари бўлишига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари ҳам учрашув чоғида ўзларини қизиқтирган саволлар билан клуб раҳбариятига мурожаат қилди.


"Андижон" ФК матбуот хизмати.

Фото: Элмурод Эрматов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика