RU

Последние новости

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди Новости

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди

"Андижон" Ильдар Маматказин ва Владимир Бубанья билан хайрлашди.

"Жамоамиз қишки селекция ишларини давом эттирмоқда. Таркибга янги футболчилар таклиф қилинаётгани билан бир қаторда жамоамиз сафини тарк этаётган футболчилар ҳам бор. Яқинда 7 нафар ўйинчи билан хайрлашилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Бу сафар “Андижон” жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган яна икки нафар футболчилар – Владимир Бубанья ва Ильдар Маматказин билан ҳам шартнома якунлангани сабабли дўстона равишда хайрлашилди. Улар жамоамизнинг сардорлари сифатида оъзларидан ёрқин таассурот қолдира олдилар. 

Маълумот учун, Бубанья “Андижон”да уч йил давомида тўп сурди. У шу вақт мобайнида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пасни амалга оширди.

Ильдар Маматказин эса фаолиятининг катта қисмини “Андижон” учун бағишлади. Катта футболга айнан “Андижон”да кириб келган ва футболчи сифатида илк қадамларини “Бургутлар”да қадам босди. У жамоамиз сафида ҳаммаси бўлиб, 132 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. Шунингдек, голли пасларни ҳам амалга оширган.

“Андижон” клуби ҳамда унинг мухлислари жамоамизни шу пайтгача тарк этган футболчиларни ва шу жумладан Бубаня ҳамда Маматказиннинг қилган хизматларини ҳеч қачон унутмайди. Клуб мазкур ўйинчилар билан ёрқин ғалабаларни бирга нишонлади. Уларнинг кейинги фаолиятига муваффақият тилаб қоламиз.. 

Ҳаммаси учун раҳмат!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика