RU

Последние новости

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  9 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди Новости

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди

“Андижон” 5 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финалида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак муҳим ўйин олдидан “Андижон” жамоаси бош директори Элбек Саматов клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Футбол мухлисларини, Андижон халқини жамоамизни финалгача етиб боргани билан табриклайман. Финалга йўл олганимиз ўзи бир катта байрам. Сабаби, илк бор бу ергача етиб келдик. Ҳал қилувчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб, янги тарихни албатта яратишга ҳаракат қиламиз. Тўғриси, бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Шу боис бу имкониятдан албатта унумли фойдаланамиз. Футболчиларга тўлиқ ишонаман. “Навбаҳор”ни чемпионатда ютдик. 4 карра Кубок соҳиби бўлган “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. 

Кубок финали битта ўйиндан иборат ва бунда фаворит йўқ. Жамоаларнинг имконияти тенг. Жамоамизга тўлиқ ишонаман. Бошқа клублардан кам жойимиз йўқ. Ҳозирги пайтда ҳамма футбол ўйнашни яхши билади. Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Биз финалдамиз ва ҳеч қандай босим йўқ. Ўзимиз ва мухлислар учун ўйнаймиз.

Бундан ташқари, энг яхши мухлислар бизда. Улар 12-ўйинчимиз. Шу боис финалда ғалаба қозонишимизга албатта ишонаман. 

Ҳозирги пайтда чипта сотуви бўйича тинимсиз саволлар бўляпти. Бу борада расмий маълумотлар клубимиз матбуот хизмати томонидан бериб бориляпти. 1-октябрдан “Андижон”га ажратилган 11 та сектор учун 6500 та чипталар Андижонда сотилишни бошлайди. “Бобур арена” стадионимизнинг расмий кассаларида сотилади. Шуни алоҳида айтишим керакки, чипталарни умуман клубга дахли йўқ. Барчаси ПФЛ томонидан назорат қилиняпти. Чипталарни ҳам уларнинг мутахассислари келиб бевосита ўзлари сотувда қатнашадилар”, - дейди Саматов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика