RU

Последние новости

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   20 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  58 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

«Андижон» бир қатор футболчиларини ижарага берди Новости

«Андижон» бир қатор футболчиларини ижарага берди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бораётган «Андижон» таркибида мавсумлар оралиғида эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилди.

Жамоа трансфер ойнасини ёпганини маълум қилди. Бош мураббий томонидан танлаб олинган, 25 нафар футболчи ЎзПФЛнинг рўйхатидан ўтказиб бўлинди. Айтиш керакки, таркибда юзага келган рақобат туфайли захирада қолиб кетиши кутилган айрим умидли футболчилар раҳбарият ва мураббийлар штабининг қарорига мувофиқ, бошқа жамоаларга ижарага берилди. 

Хусусан ҳимоячи Қаҳрамон Маҳамаджоновга Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси қизиқиш билан чиққач, 28 ёшли футболчи ушбу жамоага бир йил муддатга ижарага берилди. Ундан ташқари андижонлик иқтидорли футболчилар - Бахтиёр Қосимов билан Жаҳонгир Маҳсудов Про-лиганинг «Б» гуруҳида иштирок этувчи «Хотира-79» жамоасига ижарага берилди.  Ушбу футболчилар биринчи даврада янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ўйин савиясини оширса, кейинчалик яна «Андижон»га қайтиши мумкин. «Андижон» футбол клуби юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика