RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

"Андижон" билан парадоксал вазият юзага келди Новости

"Андижон" билан парадоксал вазият юзага келди

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Telegram'даги саҳифасида "Андижон" футбол клуби билан боғлиқ ҳолат ҳақида фикр билдирди.

"Клубга собиқ футболчилар олдидаги қарзлари туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган. 

Айтишларича, қарзлар 2015 йилги. Клуб бу қарзларни тан олади, аммо қайтаришга шошилмаяпти.

Хўш, бунинг нимаси парадокс? – Клуб қарзларни тан олиши.

Бошқача бўлиши мумкинми? – Мумкин. Чунки айнан шу клуб 2020 йилдаги собиқ ходимлар ва бошқа ташкилотлар олдидаги бошқа қарзларини тан олмайди.

Ва бу ходимларнинг ваколатли органларга мурожаатлари ҳеч нарсани англатмайди. Чунки улар айтганидек, "Андижон" ФКнинг амалдаги инкарнацияси (мужассамлиги) фақат 2020 йилнинг охирида қонуний рўйхатга олинган. Ва шунинг учун Ўзбекистон қонунчилиги нуқтаи назаридан клубнинг аввалги ходимлари олдидаги қарзлари қайтарилиши шарт эмас.

Шундай қилиб, парадокс:

Бир томондан, "Андижон" ФК аввалги клубининг футболчи ва мураббийлар олдидаги қарзларини тан олади, аввалги клубнинг хизматларини тан олади (акс ҳолда, 2021 йилда Суперлигада ўйнай олмасди), лекин бошқа қарзларини тан олмайди. 

Айтиш жоиз, жабрланувчилар клубнинг энг кам маош оладиган ва энг ҳимоясиз ходимларидир. Улар эса ўз юртларида адолат излашдан чарчаган ҳолда ФИФА ва ОФКга шикоят ёзишга тайёр.

Дарвоқе, "Андижон" ФК 2020 йил охирида тузилган ва айни пайтда 2015 йил учун қарзларини тан олган бўлса, аудиторлик ҳисоботи қандай кўринишдалигини кўриш қизиқ", – дейилади Никимбаев постида.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика