RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Андижон" билан ўйинда "Насаф"ни Бердиев эмас, катта эҳтимол Тошпўлатов бошқаради Новости

"Андижон" билан ўйинда "Насаф"ни Бердиев эмас, катта эҳтимол Тошпўлатов бошқаради

Хабарингиз бор, эртага Лига Кубоги доирасида "Насаф" жамоаси Андижонга сафар қилади.

Эртанги "Андижон" - "Насаф" ўртасидаги баҳсда қаршиликларни Рўзиқул Бердиев бошқармаслиги мумкин. Сабаби, айни пайтда Тошкентда мураббийларнинг Про лицензияси учун ўқув курслари давом эттирилмоқда. "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев эса айни пайтда ўқув курсларида иштирок этмоқда.

"Насаф"ни эса Андижонга Бердиевнинг ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов олиб кетган. Агарда эртага ўқув курсидан Бердиевга жавоб беришмаса, Лига Кубоги доирасидаги баҳсда "Насаф"ни Шуҳрат Тошпўлатов вақтинча бош мураббий сифатида бошқариб тушиши мумкин. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум қилди.

Суперлиганинг 13-тур доирасида Қаршида "Насаф" "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша беллашувда Рўзиқул Бердиев биринчи бўлим ўртасида майдондан чиқиб кетгани кўпчиликда савол уйғотганди. Мазкур ҳолат бўйича ҳам Рўзиқул Бердиев тушунтириш берди.

"Футбол эҳтиросларга бой ўйин. Учрашув вақтида эҳтиросларни жиловлай олмай қолиш мумкин. Раҳбарият билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ортиқча ҳавотирга ўрин йўқ. Мухлисларимиз жамоамиз кўрсатаётган ўйиндан роҳатланиб, футболдан завқ олиб, "Насаф" билан фахрланишлари керак. Ёш иқтидорлар билан ўйинимиз ҳам, натижаларимиз ҳам ҳозирча ёмон эмас. Фахрланса арзийдиган жамоамиз бор. Иккинчи даврада ҳам мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Шу боисдан кўнгилни хотиржам қилишлари мумкин. Мен айни пайтда Про лицензияси бўйича ўқув курсларини давом эттирмоқдаман", - дея таъкидлаб ўтди "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон"га қарши беллашувда Рўзиқул Бердиев биринчи бўлимда раҳбарият билан келишмовчилик сабаб ўриндиқни тарк этганди. Кейинчалик яна ўз жойига қайтган мутахассис учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашмай стадионни тарк этгани миш-мишларни янада авж олдирганди. 

Бироқ Бердиев сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов билан бўлган суҳбатда ҳаммаси жойида эканлиги ва клуб ҳамда вилоят раҳбарияти билан тушунмовчиликлар бартараф этилганини алоҳида қайд этган.

Эртанги "Андижон"га қарши ўйинда Рўзиқул Бердиевнинг бориш ёки бормаслиги мураббийнинг ихтиёрида эмас. Агарда "Андижон" билан баҳсда "Насаф" бошқарувида Рўзиқул Бердиевни кўрмасангиз ортиқча ҳавотирланишга ўрин йўқ. Чунки мураббий айни пайтда Тошкентда Про лицензия бўйича ўқишни давом эттирмоқда.

Қайд этиш керакки, Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг биринчи даврасидан сўнг 21 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Сурхон" жамоалари билан бўлишиб турибди. Лига Кубогида эса жамоа биринчи турда Қаршида "Навбаҳор" жамоасини йирик ҳисобда тор-мор келтирганди ва эртага иккинчи тур доирасида "Андижон" меҳмонига айланади. Ўзбекистон Кубогида эса "Насаф" Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасини мағлуб этиб нимчорак финалга йўл олганди.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика