RU

Последние новости

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

"Андижон": Айрим футболчилар билан хайрлашдик Новости

"Андижон": Айрим футболчилар билан хайрлашдик

«Андижон» куни-кеча давралар оралиғидаги биринчи синов-назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг-рақиб сифатида «УзДонгЖу» жамоаси танланди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлсада, дербига хос тарзда, муросасиз курашларга бой кечди. Қизиқарли кечган баҳсда «УзДонгЖу» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни «Андижон» таркибида асосан кўрикда бўлиб турган ёшлар харакат қилди. Эътиборлиси вилоят дербисини ҳар икки жамоа мураббийлари битта ўриндиқда кузатиб борди ва ўзига керакли хулосаларни чиқариб олишди дейиш мумкин. Учрашув Бўстон даҳасидаги «БЎФМ» стадионида ўтди. Андижонлик ишқибозлар катта футболни анча соғиниб қолишганини, уларнинг стадион трибунасини тўлдириб ўтиришганидан билиб олиш қийин эмасди.


Усмон Тошев мазкур баҳсдан кейин айрим футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди. Хусусан Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Шаҳзод Каримов, Фаррух Шотурсунов, Акбар Ходжаев каби ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашилди. Эндиликда ушбу футболчилар ўзларига бошқа жамоа топиши мумкин. Улардан аввалроқ Кемран Наджафалиев билан Муҳаммадюсуф Абдумажидовнинг ҳам жамоа билан хайрлашгани аниқ бўлганди.

Шунингдек жамоа кўригида бўлган айрим ёшларга ҳам жавоб берилди.

«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика