Анчелотти: "Вильярреал"га қарши ўйинда вазиятни ўзгартириш учун "Реал"да етарлича характер бор эди"
20 янв 2023 14:20
Новости
Анчелотти: "Вильярреал"га қарши ўйинда вазиятни ўзгартириш учун "Реал"да етарлича характер бор эди"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Кубоги 1/8 финалида "Вильярреал" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказган бўлсак, иккинчи таймда умуман бошқача ўйнадик. Иккинчи таймда ўйин тақдирини ўзгартириш қийин, лекин жамоада буни ўзгартириш учун характер бор эди. Йигитлар таслим бўлишмади ва бу бизни ўзгартиришига ишонаман.
Себальос ва Асенсио ўйин динамикасини ўзгартирди. Улар ўйинга шиддат олиб киришди, ҳисобни ўзгартириш ва кейинги босқичга чиқишда ҳал қилувчи роль ўйнашди", – деди Анчелотти.
"Реал"нинг 1/4 финалдаги рақиби бугун қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии