Анчелотти "Реал Мадрид"нинг Ла Лигадаги асосий рақибини айтди
20 дек 2021 19:04
Новости
Анчелотти "Реал Мадрид"нинг Ла Лигадаги асосий рақибини айтди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жорий Испания Ла Лигасида чемпионлик учун кураш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турнир жадвалидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бизнинг асосий рақибимиз - "Севилья". Айнан шу жамоа билан курашишимиз керак. Улар ажойиб мухлислар армиясига эга жамоа ҳисобланади", - деди италиялик мураббий.
Айни дамда "Қироллик" клуби Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Анчелотти шогирдлари 43 очко жамғарган. "Севилья" эса 37 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, бироқ андалусияликларнинг захира ўйини мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии