Анчелотти: "Реал" бу йил бошқача тизимда ўйнаши мумкин"
15 июл 2023 09:18
Новости
Анчелотти: "Реал" бу йил бошқача тизимда ўйнаши мумкин"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти АҚШдаги турне давомида бошқача ўйин тизимини синаб кўрмоқчи.
"Реал" турне давомида "Милан", МЮ, "Барселона" ва "Ювентус" каби жамоаларга қарши ўйнайди.
"Ишни бошлаганимда менда аниқ ғоя бор эди ва мен қўл остимдаги футболчиларга буни татбиқ эта олмагандим.
Бу йил балки бошқача тизимда ўйнармиз. Бунгача ўйнаган тизимимиз ҳам муваффақиятли чиқди, аммо биз янги услубни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Буни турне давомида қилиб кўрмоқчимиз. Бу синовлар учун яхши фурсат".
Анчелотти шунингдек, Жуд Беллингем ҳақидаги фикрларини ҳам билдирди.
"Беллингем бошқа ярим ҳимоячиларимиздан фарқ қилади. У биз билан эканлигидан хурсандмиз. У "Реал"нинг даражасини кўтаради. У кўп ишлайди. Айни пайтда Жудда барчаси жойида. У турнедаги ўйинларда иштирок этади", - деди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии