Анчелотти “Эвертон”ни бошқаришга рози бўлди
17 дек 2019 01:37
Новости
Анчелотти “Эвертон”ни бошқаришга рози бўлди
Италиялик мураббийи Карло Анчелотти Ливерпулнинг “Эвертон” клуби билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда Sky Sports News агентлигининг Твиттердаги саҳифаси.
Шу тариқа яқин вақт ичида мураббийи инглиз клуби билан шартномага имзо чекади. У “Эвертон”да яқиндагина истеъфога чиқарилган Марк Силва ўрнини эгаллайди.
2018 йилнинг май ойида италиялик мураббий “Наполи” бошқарувиин қўлга олган, унинг жамоаси билан келишуви уч йилга мўлжалланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти илгари ҳам АПЛда фаолият юритган. 2009 йилдан 2011 йилга қадар у “Челси”ни бошқарган ва жамоа билан чемпионликни қўлга киритган.
“Эвертон” айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 17 турдан сўнг 18 очко жамғариб 16-поғонада бормоқда.
Комментарии