Анчелотти: "Бу "Реал" учун яхши натижа эмас"
27 апр 2022 09:51
Новости
Анчелотти: "Бу "Реал" учун яхши натижа эмас"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан сўнг (3:4) ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи ўйин "Реал" учун яхши бўлмаган натижа билан тугади. Биз тўртта гол ўтказиб юбордик. Яхши ҳимоялана олмадик.
Бу ҳисоб қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилиши мумкин. Рақиб кучли ва улар буни бугун кўрсата олишди. Биз уларга рақобат намойиш эта олмадик. Яхши ҳимоя финал калити бўлади.
Тўртта ҳимоячи билан позицияни ёпиб бўлмайди. Ярим ҳимоячилар ёрдами ҳам керак. Биз яккакурашларда ютқаздик ва эътиборлироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.
Бенземанинг пенальтиси ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда тепувчини алмаштириш фикри бўлмади. Биз Каримга ишонамиз. Барчаси жойида.
"Манчестер Сити" жуда яхши ўйнайди. Салбий ҳолат - биз тўртта гол ўтказиб юбордик. Ижобий ҳолат эса - биз учта гол урдик", - деди Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии