RU

Последние новости

15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   0 15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар) Новости

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан зафар қучган "Олимпик" Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Бугунги ўйин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги олтинчи плей-офф ўйини бўлди. Бунга қадар 2015, 2016, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ўтиш ўйини ўтказилган.

2015. "Оқтепа" 1:2 "Сўғдиёна"

2016. "Навбаҳор" 3:1 "Норин"

2018. АГМК 1:0 "Истиқлол", "Сўғдиёна" 3:1 "Машъал"

2020. "Нефтчи" 1:3 "Андижон"

2. Кападзе шогирдлари қуйи дивизион жамоаларининг ўзига хос нохуш анъанасига барҳам берди. "Олимпик" — плей-оффда ғалаба қозонган Про лиганинг илк клуби.

3. Ўтиш ўйинларида 4-бор бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.

4. Тимур Мамасидиқов Суперлига плей-офф босқичида дубль қайд этган 2-футболчига айланди. Бу борада "Навбаҳор" вакили Алишер Маҳмудов танҳо эди (2016 йилдан бери).

5. "Машъал" — Суперлига плей-офф босқичида 2 бор мағлуб бўлган ягона клуб (2018 йил "Сўғдиёна"га ҳам имконият бой берилганди).

6. "Машъал" ўтиш ўйинларида иккала сафар ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлди (3:1). Муборакликларнинг бу босқичдаги 2 голи ҳам пенальтидан урилган.

7. Эътиборли жиҳати, "Машъал" 2018 йилги мағлубиятни ҳам айнан "Пахтакор" стадионида қабул қилиб олганди.

8. "Олимпик" — Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизинида иштирок этадиган тарихдаги 40-клуб.

9. "Олимпик" Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган (6 ўйин).

10. "Машъал" ўз тарихида 2-марта қуйи лигага равона бўлди (2017 йилда сунъий тарзда тушириб юборилгани ҳисобга киритилмади. "Газчилар" ўша йил чемпионатда 8-бўлишганди).

11.   Александр Хомяков бошқарувидаги жамоалар қаторасига 2-бор Про лигага йўл олди (2020 йилда "Бухоро").

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика