RU

Последние новости

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  117 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  3 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин Новости

Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин

ЎзПФЛ Суперлига клубларини регламентнинг 11.7-банди бўйича огоҳлантирди.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 11.7-банди қуйидагича баён қилинган: 

Мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг лицензиялар клубнинг ваколатли вакилига унинг имзоси билан тасдиқланган шахсий масъулияти остида қуйидаги шартларда тақдим этилади: 

- регламентнинг 10.18-бандида қайд этилган технология билан ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензия мавсум якунига қадар сотиб олинганлигини исботловчи ҳужжат Лигага топширилганда; 

- видеотаҳлиллар асосида футболчининг расмий учрашувлардаги статистик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берувчи марказлаштирилган компания билан тузилган шартнома Лигага топширилганда. Мазкур ҳужжатларсиз клуб 2002 йил ва ундан катта ёшдаги футболчи лицензиясига эга чиқа олмайди.

Лига мазкур бандни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида регламентга киритган бўлиб, у босқичма-босқич қатъийлаштириб келинди. Хусусан, ўтган мавсум мазкур банд ижросини амалга оширишда қатор клублар Лигага ёлғон маълумот тақдим этгани маълум бўлди ва уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. 

Жорий мавсумда ҳам шундай ҳолат кузатилмаслиги учун регламентга юқоридаги кўринишда ўзгартириш киритилаётгани ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ Суперлига клубларига маълум қилинди. Лига мутахассислари ўтган уч ой давомида мазкур масала ва музокараларда клубларга амалий ёрдам кўрсатди. Шунга қарамай, айрим клублар ҳозирга қадар тегишли лицензияларни Лига рўйхатидан ўтказгани йўқ. 

Шундан келиб чиқиб, Суперлига илк турида бирор клуб майдонга фақатгина 2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан чиқиб келса, Лига мазкур жамоага катта ёшли футболчилар лицензиясини тақдим этмаган бўлади. Умид қиламизки, футбол мухлислари бу каби ҳолатларни тўғри қабул қилади ва ўз жамоаси раҳбариятидан профессионалликни талаб қилади", – дейилади ПФЛ баёнотида.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика