RU

Последние новости

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  1 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди Новости

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президентлиги учун номзодлар уч нафар эди. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Ал Ромаити (БАА) ҳамда Сауд Ал Моҳаннади (Қатар). 

Март ойи ярмида амирлик фуқароси Муҳаммад Ал Ромаити сайловда қатнашмаслиги ҳамда ўз номзодини қайтариб олгани ҳақида хабар бергандик. Энди бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ҳам сайловда иштирок этишдан воз кечди. 

Эндиликда президентлик учун курашда фақат Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди ва 6 апрель куни унинг яна тўрт йил муддатга сайланиши маълум бўлди. ОФКга аъзо 47та ассоциациядан 40таси аллақачон ўз овозини амалдаги президентга бериб бўлган. 

Сауд Ал Моҳаннади ўз номзодини қайтариб олгач, Қатар футбол ассоциацияси расмий сайти орқали шундай деди: "Мен шахсан, шу билан бирга Қатар ФА ҳам Шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳозирги президент бошчилигида Осиё футболи кўзланган мақсадга эришади". 

Араб футбол сайтларининг ёзишича, қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ОФК президентлиги учун курашдаги рақобатчиси Муҳаммад Ал Ромаити ўз фикридан воз кечганидан сўнг шундай қарорга келган. 

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика