Ана холос! Месси "Барса"га қайтиши мумкин
16 янв 2022 19:49
Новости
"Пари Сен-Жермен"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси яна "Барселона" футболчисига айланиши мумкин, дея хабар берди The Mirror.

Манбага кўра, ҳужумчининг аёли Парижда бахтли эмас. Айтишларича, Антонелла Рокуццо турмуш ўртоғидан "Барса"га қайтишни сўрамоқда.
Шунингдек, Мессининг фарзандлари Париж клубига мослаша олмаётгани, унинг оиласига Париж иқлими ёқмаётгани айтилмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Хави ва ҳимоячи Даниэль Алвес футболчини "Барселона"га қайтишга ундаяпти.
Бироқ футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси ўғлини “Барселона”га қайтариш ниятида эмас.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии