Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин
23 ноя 2024 10:54
Новости
Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
«Қизил иблислар» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоренсо билан шартнома тузишни режа қилишмоқда. Ушбу трансферга жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим розилик берган. Инглизлар 25 ёшли футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.
Эдерсон жорий мавсум 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва голли узатма бор. Футболчининг Италия клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии