Алвес "Барселона" раҳбариятини танқид қилди
24 июл 2022 20:18
Новости
"Барселона" собиқ футболчиси Дани Алвес клубни шартномани узайтириш билан боғлиқ ҳолат учун танқид остига олди.
"Бир-бирини ҳурмат қилиш, "Барса"да катта муваффақиятларга эришган инсонларни ҳурмат қилишнинг йўллари ва усуллари бор. Шунинг учун мен уларга абадий миннатдорлик билдиришимни айтдим, лекин улар менинг шартномамни янгилаш масаласини қандай ҳал қилганликлари учун эмас. "Барса"га қайтганимда, улар мен билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаслигини айтгандим. Барселонадаги ҳаёт – тақдир совғаси.
"Барса"да ишлаш ёки ўйнаш имкониятига эга бўлиш – бундан ҳам катта совға, аммо улар мен билан очиқ гаплашишлари ва масалани юзма-юз муҳокама қилишлари мумкин. Қолсам, қоламан, бўлмасам, йўқ. Мен билан шартномамни узайтирмасликларини айтишларини деярли бир ой кутишим керак бўлди", – деди футболчи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии