RU

Последние новости

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  157 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман" Новости

Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"

"Андижон" билан шартнома имзолаган ва "бургутлар" оиласининг янги аъзосига айланган 23 ёшли легионер Алтин Крезиу жамоанинг Анталиядаги йиғинига қўшилди.

Ушбу ярим ҳимоячидан мухлисларнинг ҳам умиди катта. Футболчи эса клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди. 

- Алтин, аввало ўзингиз ҳақингизда гапириб ўтсангиз.

- Салом қадрли мухлислар! Мен «Андижон» клубига келиб қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа ўзига хос анъаналарга ва катта мақсадларга эга клуб ҳисобланади. Мен Косоводанман ва ёшим 23 да. Ярим ҳимоячи сифатида тўп сураман.

- Сиз Италиянинг "Торино" клубида ҳам фаолият олиб боргансиз. Ҳаммаси қандай юз берган?

- Ҳа, бу тўғри. Мен "Спал"дан "Торино"га кўчиб ўтганман. Бу Италиядаги жамоаларим эди. У ерда уч йил давомида бўлдим. Ёшлар жамоаси билан анча яхши ишлаётгандим. Асосий жамоа билан ҳам шуғулланиб турардим. Афсуски, А Серияда дебют қилиш насиб қилмади. Лекин қайсидир эшик ёпилса, бошқаси очилади. Шундай экан, мен бу ерда бўлишдан ниҳоятда мамнунман. Ўзимни жуда яхши тарафдан кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ушбу мавсумда жамоамга кўзланган мақсадларига эришишида ёрдам бера оламан, деб ўйлайман. 

- Айтингчи, "Андижон" клубини танлашингизга нима сабаб бўлди?

- Мен Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида кўп эшитдим. Бу рақобатбардош бўлган яхши лига. Менинг агентим «Андижон» варианти ҳақида гапирганида дарҳол "ҳа" деб жавоб бердим. Клуб ҳақида маълумот қидирган пайтимда гувоҳи бўлдимки, Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларга эга экан. Ушбу клубни катта амбицияларга эга бўлган жамоалардан бири десам ҳам бўлади. Мен ўз фаолиятимда янги чақириқ бўлишини хоҳладим.

- "Андижон"ни олдинда муҳим мавсум кутяпти. Ўзбекистон Суперлигаси, Кубоги, Суперкубоги ва Осиё Чемпионлар лигаси! Бу сиз учун ҳам жуда қизиқарли бўлса керак-а?

- Ҳа, албатта. Ҳар бир мусобақа ўзига яраша қизиқарли. Биз яна Кубокни ютишни хоҳлаймиз. Лигада ҳам энг юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигасида эса узоқроққача боришни мақсад қилганмиз. Унутмаслигимиз керакки, май ойида бизни "Насаф"га қарши Суперкубок ўйини кутиб турибди. Ушбу титулни ҳам ютишни хоҳлаймиз. Лекин буларнинг ҳеч бири мухлисларимизсиз амалга ошмайди. Мавсум давомида ишқибозларимизни биз билан бирга бўлишларини хоҳлаймиз ва шундай ҳам бўлади. Ишонаманки, биз биргаликда жуда яхши ишларни амалга ошира оламиз.

- Янги мақсад ва ғалабаларга тайёрмисиз? 

- Мен бу ерда бўлишдан хурсандман. Янги синовларга тайёрман. Янги мавсум бошланишини кутяпман.

- Сизда иккита фуқаролик бор экан-а?

- Мен Косовода туғилганман. Лекин Словенияда вояга етдим. Иккала мамлакат фуқаролигига эгаман. 

- Жамоадаги илк таассуротларингиз қандай?

- Жамоа мени ажойиб кутиб олди. Уларга бунинг учун раҳмат айтмоқчиман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари илиқ қарши олдилар. Мен учун бироз осон кечади, чунки болқонлик бир нечта йигитлар ҳам  бор. Улар ва бутун жамоа менга исталган масалада ёрдам беришлари мумкин. Ҳаммага раҳмат айтаман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика