Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?
15 мая 16:26
Новости
Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?
"Реал"нинг бўлажак бош мураббийи Хаби Алонсо клуб раҳбариятига ўзининг трансфер мақсадларини айтиб ўтди.
Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.
Мутахассис 3 нафар янги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Унинг рўйхатига Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль"), Дин Хёйсен ("Борнмут") ва Альваро Каррерас ("Бенфика") киритилган.
"Қаймоқранглилар" испанияликнинг ҳимояни кучайтириш зарурати борасидаги фикрига қўшилади. Бироқ трансферлар бўйича якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилади.
Шу билан бирга, "қироллик клуби"да ҳам "чиқиш" трансферлари бўлади. Улардан бири Лукас Васкес бўлиши маълум бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии