RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  10 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  10 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  19 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Аллегрининг "Ювентус"даги келажаги маълум Новости

Аллегрининг "Ювентус"даги келажаги маълум

Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар қилди.

Италия чемпиони "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши аниқ бўлди.

Кеча Туриндаги Континассе штаб-квартирасида раҳбарият ва Аллегри ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувда кўплаб масалалар ва янги мавсум режаси муҳокама қилинди.

Учрашувда Аллегрининг клуб билан шартномасини узайтириш масаласи ижобий ҳал этилмаган. Аммо шуниси аниқки, Аллегри янги мавсумда ҳам "Ювентус"да қолади ва шартномаси якунига қадар жамоани шуғуллантиради. Аллегрининг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Келаси мавсум ёзда эса янги шартнома бўйича қайта музокара ўтказиш режалаштирилган.

Аллегри "Ювентус"да тўрт мавсумдан буён ишламоқда ва мураббий ҳар йили жамоага "олтин дубль" тақдим этмоқда. Аллегри ишлаган барча мавсумларда "Ювентус" Италия чемпионлиги ва Италия кубоги соҳибига айланди.

Янги мавсумда "Ювентус"нинг ҳимоя чизиғи ва марказий ярим ҳимоя қайта янгиланиши кутилмоқда. Жамоа ҳозиргача дарвозабон Маттиа Перин, марказий ҳимоячи Кальдара, қанот ҳимоячилари Спинаццола, Дармиан, ярим ҳимоячилар Бонавентура, Кристанте ҳамда Эмре Жан масаласида оғзаки келишувга эришгани маълум қилинмоқда. Тез орада ушбу трансферлар расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика