Аллегри "Ювентус"нинг асосий рақиби ким эканлигини айтди
01 авг 2017 11:24
Новости
Аллегри "Ювентус"нинг асосий рақиби ким эканлигини айтди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри олдинда турган мавсумда жамоасининг асосий рақиби қайси клуб эканлигини айтиб ўтди.
"Олдинда турган мавсумда чемпионликни қўлга киритиш бироз қийин бўлади, чунки рақибларимизнинг ҳаммаси кучайди. Кетма-Кет еттинчи бор ғолиб чиқиш осон бўлмайди, лекин бу бизнинг асосий мақсадимиз.
Ўтган мавсум "Рома" ўз ҳисобига 87 очко ёзиб қўйди, бу уларнинг тарихий рекорди, шунинг учун ҳам улар бизнинг асосий рақибимиз. Лекин, "Наполи", "Милан" ва "Интер" ҳам биринчи ўрин учун курашишини тушуниш керак. Бундан ташқари, "Лацио" ҳақида ҳам унутмаслик лозим", - деди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум А серияда "Ювентус" чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Рома" иккинчи, "Наполи" эса учинчи бўлган.
Комментарии