Аллегри "Ювентус" раҳбариятидан мамнун эмас
02 сен 2021 00:51
Новости
Аллегри "Ювентус" раҳбариятидан мамнун эмас
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри клубнинг трансферлар ойнасидаги сиёсатидан мамнун эмас.
"Football Italia" хабарига кўра, клубдагилар Аллегрини қайтаришда берган ваъдаларини бажармаган. Мутахассис клубнинг ёзги трансферлар ойнасида бошқача ишлашини кутганди.
Жумладан, Аллегри раҳбариятга Миралем Пьянични қайтаришни, шунингдек, Криштиану Роналдунинг ўрнини боса оладиган футболчини олиб келишни талаб қилган. Аммо клубдагилар бунга улгурмаган.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Юве" Мойзе Кин ва Мануэль Локателлини ижарага олган бўлса, ёш Муҳаммад Ихаттарен таркибга қўшиб олинди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии