Аллегри: “Роналду ҳозир ажойиб ҳолатда”
16 апр 2019 07:16
Новости
Аллегри: “Роналду ҳозир ажойиб ҳолатда”
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Аякс”га қарши жавоб ўйинидан олдин фикрлари билан бўлишди.
“Роналду қойилмақом ўйин сифатига эга. Шундай вазиятлар бўладики, уни ҳеч қанақасига тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ. Буни ҳатто унинг юз ифодасидан ҳам билиш мумкин. Агар унинг биринчи ўйини билан солиштирадиган бўлсак, Роналду ҳозир ажойиб ҳолатда. “Аякс” жорий мавсум ЕЧЛнинг сафардаги ўйинларида битта ҳам мағлубиятга учрамаган. Аммо умид қиламиз, бу ҳолат ўзгаради. Биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Улар кучли жамоа. Ҳужум уюштиришда иложи борича хато қилмаслик лозим. “Реал”га қарши сафардаги ўйинда “Аякс” йўқотадиган нарсаси йўқлиги учун ҳам ўз майдонидагиданда яхши ўйнаган бўлиши мумкин. Жуда тажовузкор бўлишимиз талаб этилади”,—дейди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун 00:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии