Аллегри: "Менинг жамоаларимда доимо энг яхши ҳимоячилар бўлган"
17 фев 2023 21:13
Новости
Аллегри: "Менинг жамоаларимда доимо энг яхши ҳимоячилар бўлган"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги "Нант"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Доимо 1:0 ҳисобида ютишни истамайман. Бу жуда майда детал. Аммо менинг жамоаларим натижаларига қаранг, энг яхши ҳимоя ҳамда энг кучли иккинчи ҳужум айнан қўл остимдаги таркибда бўлади.
Одатда бир мавсум давомида 70-80та гол урардик. Сизнингча, мен статистикаларни ёзга олиб, кўп гапираманми? Бу ерда нималарни гапириш кераклигини яхши биламан. Биз ўзимиз учун тарих яратиб, уни барбод қилаётганимиз йўқ. Сиз абстракт кўряпсиз, мен эса конкрет гапиряпман. Статистика сизда ҳам бор, очиб қаранг.
Футболда бир нарса энг муҳими: ғалаба. 1:0 ёки 5:0 - фарқи йўқ. Шу боисдан энг кучли яхши ҳамда энг кучли иккинчи ҳужумчи доимо менда бўлган деб айта оламан", - деди Аллегри.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии