Аллегри: "Эртага Роналдунинг куни бўлиши мумкин"
15 сен 2018 16:50
Новости
Аллегри: "Эртага Роналдунинг куни бўлиши мумкин"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Сассуоло"га қарши А Сериянинг 4-тур учрашувидан олдин жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳолати ҳақида гапириб берди.
"Мавсумнинг масъулиятли қисми бошланмоқда. "Ювентус"нинг асосий мақсади Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш ва А Серия етакчисига айланиб олиш.
Матюидидан ташқари ўз терма жамоасида 2тадан ўйин ўтказган барча футболчилар "Сассуоло"га қарши асосий таркибда майдонга тушмайди. Дарвозани Шесни эгаллайди, аммо Перин кейинги учрашувларда иштирок этишга тайёр. Жан илк марта биринчи дақиқалардан майдонга тушади. Пьянич дам олса керак, Хедиранинг баҳсда иштирок этиши ҳақида кейинроқ қарор қабул қиламан. Агар Алекс Сандрога таътил берилса, Де Шильо ёки Канселу унинг ўрнини эгаллайди.
Роналдуга тўхталадиган бўлсак, у жорий ҳафтадаги машғулотларда яхши ҳаракат қилди. Эртага унинг куни бўлиши мумкин" - дейди Аллегри.
Комментарии