RU

Последние новости

21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  1 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  9 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  7 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  8 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2

Алишер Шоғуломов: “Стадионда ажойиб муҳит яратиб берган ишқибозларимизга раҳмат айтаман” Новости

Алишер Шоғуломов: “Стадионда ажойиб муҳит яратиб берган ишқибозларимизга раҳмат айтаман”

“Андижон” – “Нефтчи” (2:1) учрашувида “бургутлар” ҳужумчиси Алишер Шоғуломов меҳмонлар дарвозасига жавоб тўпини киритиш билан бирга, мезбонлар таркибидаги энг яхши ўйинчи дея фарғоналиклар устози томонидан эътироф этилди.

Иқтидорли футболчи биринчи бўлимда мазмунли харакатлари билан мухлисларда ҳам илиқ таассурот қолдирди. Ўйин ниҳоясига етгач, Шоғуломов билан клуб қароргоҳида суҳбатлашар эканмиз, у сўзини энг аввало маҳаллий ишқибозлар хусусида бошлади.  

- (Хурсанд бўлиб) Қаранг, ажойиб муҳит, шубҳасиз! Ашаддий ишқибозларимиз ғалабадан қувонганидан хатто клуб қароргоҳига ҳам келиб, байрам қилмоқда. Улар бу каби ғалабаларни соғиниб қолишган. Яратганга шукур, бугун мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Дерби ўйинларида иштирок этиш ўзгача завқ бағишлар экан. Олдин иштирок этмагандим тўғриси. Стадионда ишқибозлар ажойиб муҳитни яратиб берди. Гўёки европадаги ўйинлардагидек. Бутун ўйин давомида тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Айнан уларнинг далдаси ҳисобига муваффақият қозондик. Бунинг учун ишқибозларга раҳмат. Очиғи, ижобий маънода ҳайратландим.  

- Ўйинга келадиган бўлсак, албатта ғалабага осонликча эришмадик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг бугун фақат ютишимиз шарт эди. Шунинг учун ҳамма футболчилар биргаликда астойдил харакат қилдик.

- Йигитларнинг юқори иштиёқи ва мураббийлар штабининг тўғри тактика танлангани эвазига бугун ғолиб чиқдик.

- Бугун майдонга тушаётиб, гол уришни астойдил ният қилгандим. Чемионатдаги голларим ҳисобини очиб олдим. Насиб қилса келгусида ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан - дейди Алишер Шоғуломов.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика