RU

Последние новости

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  5 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  15 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  19 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик" Новости

Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик"

ПРО лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар клуби бошлиғи Алишер Шоғуломов матбуот анжуманида иштирок этди.


"Учрашувни кўриб ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, оғир ўйин ўтказдик. Тўғриси майдон чимида озгина муаммолар бор экан. Стадион майсаси бир оз ўсиб кетган. Биласизми, Самарқандга борганимизда ҳам стадион майсаси шунақа эди. Эшитишим бўйича,  “Истиқлол” жамоасида майдон борасида муаммо бор экан. Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди. "Истиқлол" жамоаси бир неча бор имкониятлардан фойдалана олмади.

Кўриб турганингиздек, ҳар бир учрашувда ёшларга имконият беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан, "Хоразм"га қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳам 4-5 нафар ёшлар клубимизда илк ўйинини ўтказишди. Яқинда клубимизга Испаниядан мутахассис келиб қўшилади. Ўйлайманки, ушбу мутахассис клубимиз равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўша олади.

Павел Пуришкинни нега таркибга қўшиб олмадик? Биласизми, Пуришкин Ўзбекистонга қайтиб келганида унинг жисмоний имконияти яхши эмас эди. Биз уни тикланишидан кўра ёшларга имкон бериш лозим деб топдик" - дейди Алишер Шоғуломов.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика