RU

Последние новости

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  3 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  3 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

Алишер Никимбаев ФИФА ташкилий қўмитаси ва унга қандай аъзо бўлиш мумкинлиги ҳақида гапирди Новости

Алишер Никимбаев ФИФА ташкилий қўмитаси ва унга қандай аъзо бўлиш мумкинлиги ҳақида гапирди

Сайтимиз ходимлари Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев билан суҳбат уюштиришди.

- Алишер ака, ташкилий қўмитада яна бошқа МДҲлик ходимлар борми? Инсонлар у ерга қандай қилиб қўшилиши мумкин?

- МДҲдан жуда кўплаб ходимлар бор. 100 дан ортиқ киши Россиядан, чунки улар мамлакатда ўтган ЖЧда анча тажриба тўплашган ва улар бу ишга кўникиб кетишган. Биз яқинда айнан шу масалада ҳамкасбларимиз билан ҳазиллашгандик. Шундай департаментлар борки, у ерда маҳаллий инсонлар ишлаши керак, у ерда россияликлар йўқ. Лекин бошқа барча бўлимларда россиялик ишчилар мавжуд. Жуда катта гуруҳ иш олиб боради. Медиа, маркетинг ва бошқа кўплаб бўлимларда россиялик ҳамкасбларимиз топилишади. Иккинчи ўринни озарбайжонлик фуқаролар эгаллайди. Менимча, қарийб 70 киши. Чунки уларда Бокуда ўтган ўйинлар мисолида катта тажриба бор. 

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, ФИФА ташкилий қўмитаси ОФК ташкилий қўмитасидан жуда катта фарқ қилади. Қатар Осиёда жойлашганига қарамасдан, осиёлик фуқаролар жуда кам ишлашади. Чунки УEФАнинг иш структураси ФИФАникига яқинроқ. Улар жамоада анча тез тил топишиб кетишади. Бошқа МДҲ вакилларига тўхталадиган бўлсак, 2 нафар Қозоғистон, 2 нафар Туркманистон вакили борлигини биламан.  Шунингдек, Ўзбекистондан 2 киши мавжуд.

- ФИФА ташкилий қўмитасига қандай аъзо бўлиш ҳақида гапириб берсангиз. Бу учун маҳаллий ассоциациядан тавсия берилиши керакми? 

- Йўқ, ундай эмас. Вакансиялар бор. Шунчаки ФИФА сайтига кириб, кўриб чиқиш керак. Умумий 1200 нафар ходим бўлиши кўзда тутилган. Ҳозир адашмасам, 800 киши ишга олинган. Яна тахминан 400 киши олиниши мумкин. Вақт тобора кам қолаётганига қарамасдан, имконият бор. Ҳаммаси оддий сайтга кириб, шахс олдинги тажрибаси, таълим даражасидан келиб чиқиб ўзига мос позицияни танлаши лозим. Буни кўриб чиқишади ва суҳбат қилинади. Ташкилий қўмита қайсидир ташкилотга палончи ходимингни бизга бер, деган ҳолатлар кузатилмаган. 

Масалан, мен Қатар футбол ассоциатсиясида ишлаганим, 2 марта клублар ўртасидаги ЖЧда фаолият кўрсатганим, қўшимчасига ФИФА ходимлари мени танигани туфайли таклиф қилишган. Ҳаммаси оддий ишлайди. Мен ҳам айрим ҳамкасбларимни тавсия қилиб кўрганман, аммо бу ерда олдинги мусобақаларда тўпланган тажриба энг муҳим ролни эгаллайди. Ҳозирги ҳолатда Оисё Кубогидаги фаолият ҳам ФИФА даражасига тортмайди. Улар кўпроқ УEФАдаги турнирлардаги иштирокни инобатга олишади. Бизда европалик мутахассислар кўп – масалан, Польша, Словения, Франция ва Австриядан бўлган венью менеджерлар. Европа чемпионатида ишлаган ходимлар ЖЧда ишлашмоқда. Уларнинг шартномаси 31 декабрда тугайди ва улар ўз-ўзидан Қатардан кетиб, ўз давлатларига ёки қайсидир бошқа ишга йўл олишади.

- Ташкилий қўмита аъзолари ЖЧдан сўнг бошқа мусобаларда фаолият кўрсатишга кетишадими?

- Катта эҳтимол билан, ҳа. Бир нарсани тушиниш керак, охирги 4 та ЖЧни улар ривожланган давлатларда ўтказишди. Булар – ЖАР-2010, Бразилия-2014, Россия-2018 ва Қатар-2022. Ушбу мамлакатларда кўпроқ хорижлик ходимларга таянилди. Бу айниқса, Қатарда яққол сезилди. Менимча, Қатардаги ЖЧ энг кўп миллатли мундиаль сифатида тарихда қолса керак. Кейинги Жаҳон чемпионати Канада, АҚШ ва Мексикада ўтади. АҚШ ва Канада қонунчиликда миграцион жиҳатдан жуда қийин эканлигини ҳамма билади. Ҳатто иш тажрибангиз бўлса ҳам, у ерда ишлаш жуда қийин бўлади. Бундай имконият учун қандайдир имкони борлар, кейинги ЖЧда таклифни интизорлик билан кутишади. Ташкилий қўмитада янги иш ўринлар ва вакансиялар ҳам очилиши кутилмоқда. Бу турнирга яқин қолганда рўй беради. Ҳозир айримл инсонлар Париж Олимпиадаси ташкилий қўмитасида ишлаш истагини билдириб, ариза топширишган.

Бизда ўтган йили Токио Олимпиадасида ва Европа чемпионатида фаолият олиб борган ходимлар ҳам бор. Эҳтимол, улар ҳали Германияда ўтадиган навбатдаги Европ чемпионатига илиниши мумкин. Бу ерда ҳаммаси миграцион масалалар қанчалик қийин ёки осон кечишига боғлиқ. Масалан, менинг ҳолатимда АҚШ ёки Канадада ишлаш жуда мушкул.

- ЖЧда терма жамоалар қайдномасидан ўрин оладиган футболчилар сони 23 нафардан 26 нафарга оширилгани қандайдир қийинчиликлар туғдирдими?

- Бу қарор осондек туюлади. Билишимча, таклифни берган асосий шахс Арсен Венгер ҳисобланади. Бу мавсум ўртаси, жароҳатга мойиллик, коронавирус... хуллас футболчиларни ўйлаб чиқарилган қарор. Бу ҳамма мураббийларга ҳам ёқмади. Исмларни ошкор қилмаймиз, лекин улар етакчи термалар мураббийлари эканлигини айта оламан.

Стадионлар 23 кишини ўйлаб қурилган. Ҳамма стадионлар кийиниш хоналари шунга мосланган. Албатта, захира билан қилинган, бироқ ФИФА қароридан кейин бу ҳам камлиги ошкор бўлди. ФИФА бошқа даража эканлигини ҳисобга олсак, стадионлар архитектура ва дизайн жиҳатдан оригинал қурилиши керак. Айрим стадионларда бу муаммони ҳал қилиш осон бўлгани йўқ.  

Худога шукрки, бу масала деярли ҳал этилди.

Айрим мураббийлар, жумладан, Саутгейт барибир 23 нафар футболчи имкониятидан фойдаланишини таъкидлади. У билан масалани муҳокама қилсак, захирада шунча ўйинчини нима қиламан, деб айтди. 

Масалани ечимида 3 та нарсани бирлаштириш лозим, яъни жараён тез, арзон ва сифатли ўтиши керак. Бизда эса вақт жуда кам.

- Қатардаги ЖЧда чипталар билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Қандай қийинчиликлар учраши мумкин? 

- Иккита босқич тўлиқ ўтиб бўлди. Булар – лотерея. Ариза берилади ва инсонлар бепул чиптага эга бўлишмайди, балки уни харид қилиш имкониятини қўлга киритишади. 5 июлдан билетларни сотиб олишнинг асосий босқичи бошланди. Ким тезроқ ҳаракат қилса, ўша улгуриб қолди. 5 июлда сотувлар бошлан, кўплаб дўстларим бу масалада мендан ёрдам сўрашди. Мен дўстларимга сайтга киришни масалаҳат бердим. Биз ташкилий қўмитаси аъзолари бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ. 5 июлда танишларим сайтга киролмаганликлари юзасидан шикоят қилишди, чунки жуда кўпчилик бир вақтда сайтга киришга урингани боис, сўровлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетган. Шу туфайли соатлаб навбат кутишган. 6 июлда киришса, ярим финал ва финал чипталари қолмаган бўлган. Ҳаммаси тугаб кетган. Мен ўзим сайтга 6 ёки 7 июль кириб кўрдим. Кўрдимки, 64 ўйиндан фақат битта ўйинга, 3-ўйин учун баҳсга билет бор эди. 

Кўплаб ходимлар чипталар ортга қайтишини тахмин қилишмоқда. Чунки жуда қиммат меҳмонхоналарга айрим мухлисларнинг қурби етмайди. Инсонлар ЖЧга яқин қолганида чипталардан шунчаки воз кечишни бошлаши мутахассислар томонидан тахмин қилиняпти.

- ЖЧдан кейинги режаларингиз қанақа?

- Қатар футбол ассоциатсияси билан амалдаги шартномам бор. У ҳар йили автоматик равишда узаяди.

- Сизга спорт журналисти бўлиш қулайми ёки футболдаги расмий мутахассис?

- Яхши савол. Буни яқинда таълим муассасаси вакили билан гаплашгандик. Биз сиз талабалар билан учрашишингизни хоҳлаймиз дейишди. Мен қайси тарафдан деб сўрадим. У киши ўз тажрибаларингиз билан бўлишасиз деди. 

Биласизми, журналист футбол менежментида иш бошлаши – на журналистни ўзига, на футбол менежменти учун фойдали. Кўпинча мени намуна қилиб кўрсатишади. Биринчидан, журналистлар ўз фаолиятларидан осонликча воз кечишади. Нимага эканлигини тушунаман. Балки ҳозир бошқачадир. Мени журналистика боққан, етарлича. Яъни мен учун молиявий жиҳат биринчи ўринда бўлмаган. Ҳозирги кунда кўпинча журналистлар молиявий ҳолат туфайли соҳани тарк этишади. Улар клуб матбуот котиби сифатида ишлашса, журналистликдан кўпроқ пул топишади. Мен бу учун инсонларни муҳокама қила олмайман. Барчамиз – инсонмиз, оиламизни боқишимиз керак. Бироқ бундан журналистиканинг ўзи жабр чекади, чунки ижодий сифат тушиб кетади. Бундан ташқари, нисбатан яхши ёза оладиган ва яхши гапирадиган инсон келиши туфайли футбол менежменти ҳам жабрланади. Умуман олганда, дейлик, яхши журналист дегани ундан яхши матбуот котиби чиқади дегани эмас, деди Никимбаев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика