RU

Последние новости

12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" таркибидан чиқариш керак"  0 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  5 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  11 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  22 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман" Новости

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ва "Милан" афсонаси Звонимир Бобан ҳақида фикр билдирди.

"Равшан Эрматов ва Звонимир Бобан. Жаҳонга машҳур ҳакам ва футболчи. Кеча уларнинг ҳаётида катта ўзгариш юз берди. Уларни фақатгина ўзгариш рўй берган вақт бирлаштирмайди. Бобан ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимини тарк этди ва "Милан"нинг бош директорига айланди.

Эрматов эса кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вақтинчалик вице-президенти этиб сайланди.

Уларнинг иккиси ҳам минглаб инсонлар орзу қиладиган ишдан воз кечишди. Бобан ўзи футбол юлдузига айланган клубга қайтди. Эрматов миллий футболимизни ривожлантириш масъулиятини ўз бўйнига олди.

Бобан дунё футбол ташкилотининг учинчи даражали раҳбарларидан бири эди. Аммо севимли клубига қайтиш учун бу мансабдан воз кечди. Эрматов ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатига - жаҳон футболи тарихидаги рекордига интилаётган эди, бироқ янги иши учун у ҳакамлик фаолиятини муддатидан аввал якунлайдиган бўлди.

Мен "Милан" мухлиси эмасман, шу сабабли Бобан қандай қийинчиликларни бошдан кечиришини билмайман. Аммо Эрматов янги вазифасининг масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман.

Икки йил аввал ўзбек футболи катта таъмирлашга муҳтож эди, бугун уни қайтадан бошлашга тўғри келади. Вазифа қийин, бироқ уддалса бўлади. Асосийси, Эрматов олдида турган вазифаларни жуда яхши тушунади. У айнан нимани алмаштириш кераклигини билади. Шу билан бирга, у миллий футболимиз равнақи йўлида ишлашга тайёр ва қодир бўлган мутахассислар етарлича эканидан хабардор. Яна бир муҳим нарса: Эрматовда Ўзбекистон футбол жамоатчилиги ишончи бор, бу унга янги ишда ёрдам бериши керак" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика