RU

Последние новости

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  3 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  10 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган” Новости

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган”

Қирғизистоннинг “Дордой” клуби ОФК кубоги саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши баҳс олиб борди ва ушбу учрашувда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда яна голга “Дордо” клуби сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Алишер Азизов муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Алишер Азизов ўз фикрларини билдирди.

“ОФК саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши дастлабки баҳсни олиб бордик. Тўғрисини айтсам ушбу учрашув лой жанги бўлди, дейишим мумкин. Чунки ўйиндан олдин қор ёғиб кейин эригандан сўнг стадион ҳолати ачинарли ахволга келиб қолганди. Шундай бўлсада иккала жамоа ҳам бир хил шароитда майдонда ҳаракат қилди. Бизда голга тортадиган имкониятлар бўлди, шулардан фақат биттасидан фойдаланиб қолдик. Энди бизни сафардаги жавоб учрашув кутиб турибди. Ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Кўпчилик билади ҳужумчи гол урса ўзига бўлган ишончи ошади. Энг мухими асосий таркибда тушсангиз бўлгани. Захирадан 10-15 дақиқага майдонга тушсангиз гол уриш учун имкониятингиз кам бўлади, ташқаридан қараганда ёмон кўринасиз. Бу ерда менга катта ишонч билдиришмоқда. Барибир ўзингиз маъсулиятни хис қиласиз. Агарда бошқа давлат клубида Ўзбекистон номидан тўп тепсангиз Ўзбекистон зўр экан дейишади. Агарда ишончни оқлай олмасангиз футболчининг савияси паст экан дейишади. Шунинг учун ҳам ҳозир Қирғизистондаги барча клублар ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиб қолган. “Терма сафида ўйнамаган футболчи шунчалик савияли бўлса, демак Ўзбекистондаги футболчилар зўр эканда” дейишмоқда. Бу тарафдан Ўзбекистон футболининг обрўси ошмоқда”, - дейди “Дордой” клуби футболчиси Алишер Азизов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика