RU

Последние новости

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  5 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас" Новости

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас"

"Персеполис" дарвозабони Алиризо Бейранванд ОЧЛ финал дастлабки учрашув олдидан интервью берди.

Маълумки, 3 ноябрь куни Японияда "Кашима Антлерс" ва "Персеполис" клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал баҳси бўлиб ўтади. Алиризо Бейранванд учун жорий мавсум омадли ўтмоқда. У ОЧЛда бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

"Аҳмадризо Абедзаде ва Нассер Хежази буюк дарвозабонлар бўлишган, - дейди Бейранванд. - Мен ҳам улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилганман. Мен уларга ўхшай олмайман, чунки улардек бўлиш осон эмас. Нассер Хежазининг ўғли ҳозир мен билан битта жамоада ўйнаяпти. Мен у билан яхши муносабатдаман".

"Агар Осиё чемпионлар лигасини қўлга киритсак, бу ҳам юртимиз, ҳам жамоамиз учун катта муваффақият бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор. Биз ҳужум қилишни ҳам, ҳимояланишни ҳам биламиз. Жаҳон чемпионатидан сўнг бор эътиборимни "Персеполис"га қаратиб келяпман. Қишда эса Осиё Кубоги диққат-марказимизда бўлади".

"ОЧЛ - юқори савиядаги мусобақа, бунда барча жамоалар ғолиб чиқишни истайди. Агар ОЧЛда муваффақият қозонсак, шундан сўнг клубни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришим мумкин. Мен Европага йўл олишни ва катта клублардан бирида ўйнашни хоҳлайман", - дейди 26 ёшли эронлик дарвозабон.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика