Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"
02 авг 2022 09:05
Новости
Алибоев: "Шацких бошқача футбол талаб қиляпти"
- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Қийин ўйин бўлди. Янги мураббий қўл остида илк учрашувимизни ўтказдик. Ютганимиз яхши ва уларнинг 2 та гол урганига (12 йил деганда) келсак, бу футбол. Ҳар бир жамоа гол уриш учун ҳаракат қилади.
- Марат Бикмаев билан бирга ўйнагансиз. Кўпчилик Бикмаевни ҳисобдан чиқариб бўлганди, аммо бугун иккита гол уришга эришди. Мазкур ҳужумчи ҳақида нима дея оласиз?
- Бикмаев ҳали ўзини кўрсатишга қодир. Бугунги ўйин буни кўрсатдики, уни ҳали ҳисобдан чиқариш керак эмас.
- Мураббий алмашди. Славче Войнескининг ўйин услуби жамоага тушмадими? Максим Шацкихнинг ғояси жамоа генига яқинроқми?
- Албатта, яқинроқ деб ўйлайман. Чунки, 2-3 та ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилдик, тайёргарлик жараёнида яхши таасурот қолдирди. Аввалги мураббийлар ҳақида эса гапиришни хоҳламайман. Ўйлайманки, 2-даврада бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатамиз.
- Чемпионлик йўлидаги асосий рақиб сифатида кимни кўрмоқдасиз?
- Очколарга қарасак, “Сўғдиёна”да биз билан тенг очко. “Навбаҳор”, “Насаф” ... Умуман, қайсидир бирини ажратиб кўрсатолмайман, ҳаммада имкониятлар тенг.
- Кураш охирги тургача давом этадими?
- Мен ҳам шундай ўйлайман.
- Шарқий Осиёда ўйнаб келдингиз. Кетишингиздан олдин Ўзбекистон чемпионатининг савияси қандай эди ва ҳозир қай ҳолатда? Ўйинлар қийинлашганми?
- Ҳа, қийинлашган деб ҳисоблайман. Ўйинлар савияси анча ўсган. Албатта, бундан футболимиз ютади.
Фахриддин Рўзиев ёзиб олди
Комментарии