Алибобо Раҳматуллаев: Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди
24 апр 2014 08:12
Новости
Алибобо Раҳматуллаев: Жамоавий ўйин ғалабамиз омили бўлди
“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин Алибобо Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Жуда ажойиб ғалаба! Айтиш мумкинки, жуда ҳам қадри баланд ғалаба. “Ал-Жаиш” жуда кучли таркибга эга. Лекин “Бунёдкор”нинг жамавий ўйини ғалабамиз омили бўлди. Ютишимизга ишонч бор эди. Чунки “Ал-Жаиш” Тошкентда биздан устун ўйнамасдан ютиб кетганди. “Бунёдкор”нинг плей-оффга чиққан ёқимли анъанасини давом эттирганимиздан хурсандмиз. Бугунги ютуқ келажагимиз мустаҳкам эканлигидан далолатдир. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда ҳам яхши натижаларга эриша оламиз, - дейди Алибобо Раҳматуллаев.
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии