RU

Последние новости

00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  9 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  0 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  2 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  3 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди Новости

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди

Давралар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев мавсумни жамоамиз сафида якунлаши кутилганди.

Аммо, футболчи фаолиятини Озарбайжоннинг "Раван" клубида давом эттирадиган бўлди. Раҳматуллаев билан шартнома имзоланаётганида футболчига хориждан яхшироқ таклиф тушса уни ҳеч бир муаммосиз қўйиб юбориш борасида келишиб олинганди. Орадан маълум вақт ўтгач, Алибобога Озарбайжоннинг “Раван” клубидан таклиф тушди. Шу сабабли, ярим ҳимоячи бир неча кун олдин Озарбайжонга йўл олганди. Бир неча кун давомида “Раван” машғулотларида қатнашган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари мураббийларга ва клуб раҳбаритига манзур бўлгач, Раҳматуллаевга шартнома таклиф қилишди. Шундан сўнг Алибобо клубимизга бу борада мурожаат қилди. Ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. 

Иккинчи давра арафасида жамоамиз аъзосига айланган Алибобо Раҳматуллаев қисқа вақт оралиғида "Навбаҳор" таркибида учта ўйинда майдонга тушганди. "Нефтчи"га қарши ўтган “дерби” учрашувида эса Улуғбек Бақоев урган голга ассистентлик қилганди. Биринчи даврани "Бухоро" таркибида ўтказган футболчи ушбу мавсумида умумий ҳисобда олий лигада саккизта ўйинда иштирок этган. Алибобога янги клуби сафида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда унинг фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Бокунинг "Раван" клуби ҳақида қисқача маълумот. Жамоа ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. Айни пайтда мазкур клуб Озарбайжон чемпионатининг уч туридан сўнг икки очко жамғариб, ўн жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Алибобо янги жамоасидаги дебютини 13 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши учрашувда нишонлаши мумкин. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика