Алексис “МЮ” билан АҚШ турнесига учмади
17 июл 2018 01:42
Новости
Алексис “МЮ” билан АҚШ турнесига учмади
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес ўз жамоаси билан АҚШда бошланадиган мавсумлар оралиғидаги турнега бормади.
Бунга виза билан боғлиқ муаммо сабаб бўлгани айтилмоқда. Шу йилнинг февраль ойида Испания суди чилилик футболчини солиқ тўламаганликда айблаб, шартли равишда 16 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилганди.
АҚШ ҳукумати айнан солиқ билан боғлиқ масалаларда айбланган хорижликларга виза бермайди. Айни пайтда Санчеснинг юристлари бу муаммони бартараф этиш йўлида иш олиб боришяпти.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АҚШ турнесидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини 20 июль куни Мексиканинг “Америка” клубига қарши ўтказади.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии