Алексис Италияга қайтиши мумкин
17 мар 2019 10:29
Новости
Алексис Италияга қайтиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Calciomercato хабарига кўра, чилилик футболчига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Трансферга футболчининг МЮдаги юқори маоши ҳалақит қилиши мумкин. Айни дамда у ҳафтасига 450 минг фунт маош олмоқда.
Санчес ушбу мавсумда жамоаси таркибида 23 ўйинда қатнашди ва 2 гол уриб, 4 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган. 30 ёшли футболчи бунга қадар Италиянинг "Удинезе" жамоасида ҳам фаолият олиб борган.
Комментарии