Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди
24 авг 2018 10:49
Новости
Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди
Фақат бу сафар мураббий сифатида. Ўтган мавсум “Динамо” (Самарқанд) шарафини ҳимоя қилган 39 ёшли Николаев бу йил бутсаларини михга илишга қарор қилди. Собиқ футболчига “Пахтакор” клубидан таклиф бўлди ва эндиликда Алексей академияда болалар билан ишлашни бошлаб юборди.
Мухлисларга яхши маълумки, Николаев Ўзбекистон чемпионатларида 300дан зиёд учрашув ўтказган. “Пахтакор”да эса 80дан зиёд беллашувларда иштирок этган. Шунингдек Алексей Николаев миллий терма жамоада ҳам 2002-2008 йиллар давомида 42та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлган.
Николаевнинг футболчилик фаолиятидаги клубларига назар ташлайдиган бўлсак, ўзимизда “Қизилқум”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “НБУ-Осиё” ҳамда “Қўқон-1912” каби жамоаларда ўйнаганини кўришимиз мумкин. Шунингдек у хориж клубларида ҳам фаолият юритиб қайтган. Хусусан, Россиянинг “Шинник”, Хитойнинг “Шэньчжэнь Руби” ҳамда Қозоғистоннинг “Актобе” сингари жамоаларида ўйнаган.
Албатта Николаев юқорида номлари келтириб ўтилган клубларда тажрибали мутахассислар билан бирга ишлаган. Улардан ўрганганларини эндиликда болалар футболида амалда қўллайди.
Комментарии