RU

Последние новости

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  31 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин" Новости

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби катта мураббийи Алексей Евстафеев "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентда 12 кунлик йиғинимиз ўз якунига етди. Режалаштирилганидек 4та ўртоқлик учрашувини ўтказдик. "Обод", "Олмалиқ", "Сўғдиёна" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўйнадик. Охирги "Сўғдиёна"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда барча баҳсларда об-ҳаво яхши бўлди. Кўплаб янги ва ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Иш давом этади. Олдинда Фарғона Ҳокими Кубоги турибди. Унда икки таркиб билан иштирок этамиз".

"Таркибга чақирилган барча футболчилар Ҳоким кубогида иштирок этади, ҳозирча ҳеч кимга жавоб берганимиз йўқ. Февраль ойининг 12 санасида пойтахтга келиб навбатдаги йиғинни бошлаймиз".

"Янги футболчилар борасида иш олиб борилмоқда. Яхши ва талабимизга жавоб берадиган футболчи бўлса албатта таркибга жалб қиламиз. Ҳозирги пайтда яхши футболчи топиш жуда қийин. Ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячи бўлса йўқ демасдик. Сабаби бу ерда ўйнайдиган Жавоҳир Расулов жароҳат олган, Умид Қодировнинг соғлигида кичик муаммо бор".

Олимпия терма жамоасида ўйнаган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушди, Достон Турсуновга эса дам бердик. У Фарғонадаги мусобақада иштирок этади", - дейди Алексей Евстафеев.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика