RU

Последние новости

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  34 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи Новости

Алексей Естафеев - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун "Шўртан" футбол раҳбарияти 2023 йилги футбол мавсумида жамоамизни бошқариб борадиган мураббийларни футболчилар ва клуб ходимларига таништирди.

"Бўрилар"ни 2023 йилги футбол мавсумида 2011 йил Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида етарли даражада шов-шувларга сабаб бўлган Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Унга ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлган, ўтган мавсумда Яйпаннинг "Тўрон" жамоасида бош мураббий бўлиб фаолият юритган Анвар Бердиев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Шерзод Каттаев ишлайди. 

Бугуннинг ўзида жамоамиз бош менежери Шамил Ярулин жамоамизнинг янги мураббийлар штабини клуб ходимларига ва футболчиларга таништирди ва жамоа олдига 2023 йилдаги мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. 

Жамоа янги мураббийлар штаби билан бугуннинг ўзидаёқ машғулотларни бошлаб юборишди.

Алексей Естафеевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2001 йил Қибрай футбол мактаби, 2002-2009 йилларда "Пахтакор" футбол мактаби, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон U15-U17 терма жамоаларида, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон U18-U20 жамоаларида ассистент мураббий лавозимида, 2013-2014 U18-U19 Ўзбекистон терма жамоаларида бош мураббий, 2014-2016 йилларда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида бош мураббий, 2017 йилда “Кубань” ФК футбол мактабида, 2018-2020 йилларда “Балтика” академиясида, 2021-2022 “Открытие” футбол мактабида мураббий лавозимида ишлаган. 

Анвар Бердиевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача: 

2019 йил Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2020 йил Бухоронинг "Бухоро" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2021 йил Яйпаннинг "Турон" жамоаси бош мураббий ёрдамчиси, 2022 йил "Турон" жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Шерзод Каттаевнинг мураббийлик фаолияти ҳақида қисқача:

2012-2018 йилларда "Насаф" футбол мактабида, 2018-2019 йилларда  Қашқадарё вилоят футбол мактабида, 2020 йилда "Шўртан" футбол клубида, 2021-2022 йилларда Қирғизистоннинг “Алай” жамоасида дарвозабонлар мураббийи лавозимида фаолият юритган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика