RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  12 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  17 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  201 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди" Новости

Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков фикрларини билдирди

- Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган икки жамоа ўртасидаги ўйин гувоҳи бўлдик. Яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш асосий вазифамиз эди. Эхтиёт бўлиб ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда аниқлик етишмади. Бугунги ўйинимиз ва натижамиз билан мухлисларимизни хурсанд қилолмадик. Бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Масалан, бир вазиятда Турдимуродов гол ура олмади. Иккинчи таймда ҳам тўп ўтказиб юборгунимизча бир қанча вазиятларимиз бўлди. "Динамо"ни ҳисобни очганидан кейин анча фаолроқ ўйнадик. Лекин натижа яхши бўлмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Афсуски, ўз майдонимиздаги кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб қўйдик. Омад ҳам келмади, деб ўйлайман. Рақиб анча ақлли ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда нимадир ўхшагандек бўлди. Бироқ ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлагандек. Афсуски, сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборганимиз аламли кечди. Охирги дақиқаларда эхтиёткор ўйин кўрсатишимиз керак эди. Йигитлар ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Оғир ўйин бўлди. 

- Ғалаба кутгандик, мағлубиятга ким асосий сабабчи деб ўйлайсиз?

- Бирор нарса дейишим қийин. Ким асосий сабабчи бўлиши мумкин? Умумий маънода айтганда, рақибга омад ҳам кулиб боқди. Улар омад туфайли ғалаба қозониб кетди. Охиригача ҳаракат қилишди ва керакли натижага эришишди. Майдон марказида фаол ўйнашди. Биз айнан шу ҳудудда кўп имкониятларни бериб қўйдик. 

- Аввалги учрашувларда ўйиндан қониқмадим, деб айтгандингиз. Бугунгисидачи?

- Кўп вазиятларда шундай деб айтаман. Яна нима дейишим мумкин? Тиғиз тақвим, ўйинлар тез-тез ўтказиляпти. Бу ҳолат ҳам таъсирини ўтказган. "Динамо"да эса биздан фарқли ўлароқ бизга нисбатан тикланиш учун вақт кўпроқ бўлди. Натижа ҳам, ўйин ҳам мени қониқтирмади. Фикримча, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, қанотлардаги ҳаракатларимиз яхши чиқмади. Кўп хатоларимиз бўлди. Натижа биз учун қониқарсиз якун топди.

- Кўпчилик "Андижон"нинг асосий қуроли стандартлар деб атайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки бу сизнинг ўзига хос услубингизми?

- Менимча, ҳамма жамоанинг стандартлари асосий қуроли ҳисобланади. Ўйиндаги вазиятларга қараб стандартлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. «Динамо» ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳаракатида бўлади. Бундай усуллардан фойдаланиш бўйича фақат биз эмас, бошқалар ҳам бу каби стандартлардан яхши фойдаланиш бўйича иш олиб боради. 

- Мураббийлар томонидан ҳали ҳам оптимал таркиб тузилмаяпти. Нега доим ротацияларга қўл уриляпти?

- Футболчилар робот эмаску, улар ҳам чарчашади. Доим барқарор ўйин кўрсата олишмайди. Ўйинлар орасидаги вақтнинг қисқалиги, баъзида ҳар 3-4 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, кимгадир дам беряпмиз. Кимгадир имконият беряпмиз. 20 дан зиёд ўйинчиларимиз бор. Бири бўлмаса, бошқасини ўйнатамиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика