RU

Последние новости

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди" Новости

Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Андижон” - “Нефтчи” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- 90 дақиқа давомида ҳар икки жамоанинг курашувчан ўйини гувоҳига айландик. Вазиятлар бўлди, бироқ гол киритилмади. Дерби мақомига мос ўйин бўлди. Футболчиларга ва мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз, улар бугун майдонда ва трибунада бирдек яхши ишлашди. Ғалаба тақдим этишни истагандик, дуранг бўлиб қолди.

- Сиз демак натижадан қониқмаяпсиз, шундайми?

- Қониқмадим дея олмайман. Биз ғалабани истагандик, кубок финали олдидан мухлисларимизга ғалаба тақдим этишни мақсад қилгандик. Ҳархолда очко қўлга киритдик.

- 7 та ўйинда 2 очко. Бош мураббий сифатида фаолиятингиздан қониқаяпсизми?

- Ишлашда давом этаяпмиз. Максимал мақсадларимиз ўхшамади, кўп очко жамғара олмаяпмиз. Такрор айтаман, биз ҳар доим ғалабани истаймиз.

- Нега иккинчи ҳужумчи майдонга туширилмади?

- Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчилар етишмаяпти. Рақибнинг кучини ҳам ҳисобга олиш керак. Майдон марказини бой бермаслик учун шундай услубда ўйнашга мажбур эдик. Иккинчи ҳужумчи туширмаганимиз сабаби шу эди. Бизда универсал футболчилар бор, улар исталган вақтда ҳужумчи ролига чиқиб бора олади. Аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоларни такрорлашни истамадик.

- Финал олдидан жамоадаги кайфият қандай? Футболчиларни руҳлантириш учун қандай ишларни амалга ошираяпсиз?

- Ҳар ўйиндан сўнг айтаяпман, биз учун майдонга чиққан ўйинимиз финал. Мухлисларимиз ҳам бизга шунақа муҳит яратиб беришмоқда. Барча тушуниб турибди, хотиржамлик керак. Финал учрашувига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақтимиз бор. Мақсад учун ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор”ни Суперлига биринчи даврасида йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди. Ҳар икки жамоа ҳам кубок мақсади учун майдонга чиқади, курашларга бой ўйин ўтишига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика